Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2023, Тошкент вақти: 09:18

Қозоғистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш авж олмоқда


Жанубий Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўтказган рейд давомида вилоятдаги кўпгина объектларда ёш болалар, хусусан, қўшни Ўзбекистондан келган болалар меҳнатидан кенг фойдаланилаётгани аниқланди.

Ҳозир Қозоғистонда мактаб ёшидаги болаларнинг таътилдан ташқари пайтда ҳам турли меҳнатларга жалб қилиниш ҳолларини кўплаб кузатиш мумкин. Хусусан, болалар автобусда чипта териш, нонвойхоналар, ҳатто қурилишларда ишлатилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Қозоғистондаги “Инқироз” маркази раҳбари Наталья Усачёва сўнгги йилларда мамлакатда ёш болаларни эксплуатация қилишдан ташқари улар билан савдо қилиш ҳоллари кўпайгани хавотирли эканини билдирди.

“Ёш болаларни тиламчик қилдириш, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш ҳамда порнобизнесга жалб қилиш мақсадида сотиб олишяпти, бу даҳшат”,- деди Н.Усачёва.

Маҳаллий кузатувчилар қозоғистонлик, хусусан, Ўзбекистондан келтирилаётган ёш болалар меҳнатини эксплуатация қилиш ва уларнинг қулликка сотиб юборилаётгани қаттиқ хавотир уйғотаётганини айтмоқда.

“Ўзбекистондан 25 киши олиб келинган. Улар орасида 10 ёшли болалар ҳам бўлган. Улар шаҳар чеккасидаги чиқиндихоналардаги қора ишларга жалб қилинган эди”,- дейди Н.Усачёва.

Ёш болалар меҳнатини эксплуатация қилиш ва уларни қулликка жалб этиш ҳолатлари кўпаяётгани бу иллатларга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган қонунлар қоғозда қолиб кетаётганидан дарак бермоқда.
XS
SM
MD
LG