4 ноябр куни мерикаликлар ўзларини ирқий¸ диний¸ миллий ва мафкуравий ақидалардан озод қилиб¸ Америкага ўзгаришлар олиб келишни ваъда қилган 47 яшар демократ Обамани кўпчилик овоз билан ўз президентлари қилиб сайладилар.
АҚШ тарихига биринчи қора танли президент сифатида кирадиган Барак Обама англо-саксон бўлмаганларнинг Оқ уйга сайланиши борасида 200 йилдан кўпроқ вақт давомида ҳукм суриб келган ëзилмаган қонунларни чиппакка чиқарди.
АҚШ телеканаллари Обаманинг штатма штат ўз рақибидан устун келаëтганини эълон қилиб турган бир пайтда Чикагодаги икки юз мингдан ошиқ тарафдорлари олдига чиққан янги президент мамлакатга ўзгариш ва умид олиб кириш учун овоз берганларнинг барчасига миннатдорлик билдирди.
Обаманинг ғалаба нутқидан саноқли дақиқалар аввал унинг рақиби республикачи сенатор Жон Маккейн олийжаноблик билан ўз мағлубиятини тан олди ва Обамани қутлади.
“Бу каби узоқ ва мураккаб сайлов кампаниясидаги ғалабанинг ўзиëқ Барак Обаманинг истеъдод ва букилмас иродасига нисбатан ҳурмат уйғотади. У бундай муваффақиятга яқинларгача Америка президентини сайлашда деярли таъсирга эга эмасман¸ деган хато ўйда юрган миллионлаб америкаликлар қалбида умид учқинларини ëқиш орқали эришди. Мен бунга қойил қолдим¸ “ – деди сўнгги соатларга қадар Обамага қарши кескин сайлов кампаниясини тўхтатмаган Маккейн.
Обаманинг ўз рақиби устидан ғалабаси¸ шарҳловчилар тилида¸ ялпи ғалаба деб аталади ва у аксар америкаликларнинг Буш бошчилигидаги республикачилар маъмуриятининг саккиз йиллик ҳалокатли сиëсатидан тўйиб бўлганлари¸ Америка сиëсий иқлимида туб бурилишлар истаëтгани ифодасидир.
Ғалаба учун 270 та электорал овоз олиш етарли бўлган ҳолда Обама кейинги рақамларга кўра¸ 349 та сайлов коллегияси овозини қозонди ва умумхалқ овози бўйича ўз рақибидан 4 миллиондан ошиқ овоз қозонишга муваффақ бўлди.
Обаманинг Америка сиëсий тарихида янги саҳифа очадиган ғалабаси нафақат Америка балки қолган дунëда ҳам байрам қилинмоқда. Обамания¸ яъни Обамага ишқибозлик деб номланган жараëн ниҳоятда кучли бўлган Европа¸ Осиë¸ Африка давлатларида сайлов натижалари давомли байрамона тадбирлар бошланишига сабаб бўлмоқда.
4 ноябрга қадар¸ ўз тарафдорликларини дипломатик қоидаларга кўра бекитиб келган дунë давлатлари раҳбарлари ҳам сайлов натижалари ҳали расман эълон қилинмай турибоқ¸ Обамани табриклашга киришдилар.
Биринчилардан бўлиб Британия¸ Франция¸ Жанубий Африка¸ Австралия¸ Хитой¸ Япония¸ Ироқ¸ Исроил ва Фаластин раҳбарлари Обамани президентлик ғалабаси билан қутладилар.
Айни пайтда¸ Обаманинг ўзи ҳам¸ сиëсий таҳлилчилар ҳам ғалаба нашидаси кўпларни сархуш қилиб турган бир пайтда¸ 44-АҚШ президентини ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисида мисли кўрилмаган муаммолар кутаëтганидан огоҳлантирмоқдалар.
Зотан¸ президент Обамадан АҚШ иқтисодидаги чўкишни тўхтатиш¸ глобал молиявий бўҳрон¸ Ироқ ва Афғонистондаги урушга барҳам бериш каби оғир вазифалар ўз ечимини сўрамоқда.
Аммо нафақат америкаликлар балки бутун дунë қалбида Америка демократияси¸ Америка қудрати ва Америка эркинликлари кучига нисбатан ишончни қайта уйғотишдек буюк тарихий вазифани уддалаган Барак Ҳусайн Обаманинг бу тарихий синовдан ҳам муваффақиятли ўтишига нисбатан умидлар олови ҳозирча баланд ëнмоқда.

“Дунëни барбод қилмоқчи бўлаëтганларга айтадиганимиз – биз сизни мағлуб этамиз. Тинчлик ва хавфсизлик истаëтганларга айтадиганимиз – биз сизни қўллаб-қувватлаймиз. Америка машъаласи сўнмадимикин деб иккилаëтганларга айтадиганимиз – бизнинг миллат қудрати қурол-яроғ кучи ëхуд бойликка эмас¸ балки ўлмас қадриятларимиз¸ демократия¸ озодлик¸ имконият ва исëнкор умидга таянишини бугун яна бир бор исбот қилдик.“