Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 17:46

Ўзбек мардикори - қутқарув чамбараги


Дунëнинг аксар шаҳарларида¸ Прагадаги каби¸ мардикорлар учун арзон телефонхоналар очилган.
Дунëнинг аксар шаҳарларида¸ Прагадаги каби¸ мардикорлар учун арзон телефонхоналар очилган.

Европа юраги ҳисобланмиш Прагада ўзбекларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Қурилишларда лой қораëтган¸ кўчаларда ер қазиëтган ўзбек мардикорлари Прага манзарасининг бир қисмига айлангандай.

Прага марказида ҳандақ қазиëтган бухоролик йигитларни биз билан гаплашишига фурсати ҳам йўқ.

"Бу ерда ҳар соатингизга пул тўлар экан. Вақт ғанимат " дейишди улар.

Ўзбек мардикорлари учун ҳизмат қиладиган арзон телефон сўзлашув ва пул ўтказиш шоҳобчалари ҳам урчиган.

Айнан ана шу масканларда ўзбек мардикорлари ҳисобидан кун кечирувчиларни учратиш мумкин.

Ўз исми очиқланмаслигини истаган ўзбекистонликнинг айтишига кўра Прага шаҳрида ўзбекларни Чехияга ишлаш учун олиб келадиган камида олти гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

"Улар Прагада чех тили ўргатиш ниқоби остида ўқиш визалари ëки Чехия қишлоқларида номигагина очилган уйдирма ширкатларда ишлаш учун иш визаларини тўрт минг доллар эвазига қилиб беришади."

Ана шу гуруҳ воситасида Ўзбекистондан келиб Прагада ишлаëтган икки ўзбек мардикори ўз дардини достон қилишга эринишмади.

Улардан бири 36 яшар Гулбаҳор. Ўзбекистонда тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаган бу аëл Прага марказидаги меҳмонҳонда супур сидир қилади¸ кўрпа тўшак йиғиштиради.

"Мажбур бўлдим. Шу ерга келиб ишлашга "¸ - дейди Гулбаҳор.


Яна бир қаҳрамонимиз Рустамжон эса Прагадаги катта магазинда қўриқчи. Рустамжон ўз ишидан мамнун.

"Бу ерда иш топиш ўнғай. Муносабат ҳам яҳши. Жаноб деб гапиришади."

Қаҳрамонларимизнинг ҳар иккаласи ҳам олий малумотли бўлишига қарамасдан оддий чеҳлар ўзига эп кўрмайдиган ишларга жон деб рози бўлишган.

Ўзбекистонда иш йўқлиги учун ҳам шу жойларда юрибмиз дейишди улар.

Гулбаҳор эса Ўзбекистонда оладиган иш ҳақининг озлигини айтади.
Ўзбек мардикори - қутқарув чамбараги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00


Суҳбатдошларимиз ой сайин Ўзбекистонга пул жўнатиб туришади.

Ўзбек мардикорлари жўнатган пуллар уларнинг ўзбекистонда қолган оила азоларининг озиқ овқатига сарф бўлмоқда.

Осиë Тараққиëт банки таҳминларига кўра мамлакат ташқарисидаги ўзбек мардикорлари Ўзбекистонга йил давомида саккиз миллиард жўнатишган. Бу Ўзбекистон бюджетидан анчайин катта .

Мен юборган пул оилам учун сув ва ҳаводай зарур дейди гулбаҳор.

Ўзбек мардикорлари юбораëтган пуллар нафақат уларнинг оилалари учун балки мамлакат иқтисоди учун ҳам қутқарув чамбараги бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG