Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:20

Илон ороли эгасини топди


Ҳаага халқаро суди муҳри босилган қарорнинг икки давлат ўртасидаги тортишувга нуқта қўйиши кутилмоқда.
Ҳаага халқаро суди муҳри босилган қарорнинг икки давлат ўртасидаги тортишувга нуқта қўйиши кутилмоқда.

3 феврал куни Ҳаага халқаро суди Қора денгизда жойлашган Илон оролининг Руминия ва Украинадан қай бирига тегишли экани борасида қарор чиқарди.

Ҳаага шаҳридаги Халқаро Арбитраж суди чиқарган қарор Руминия ва Украина ўртасидаги денгиз чегараси Илон ороли ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланиши кераклигини англатади.

Гап Қора денгизда нефт заҳираси қидириб топиш учун текширувлар ўтказиш мумкин бўлган 12 минг квадрат километр ҳудуд ҳақида бормоқда.

Руминия анча вақтдан бери ушбу мунозарали ҳудудда 100 миллиард куб метр табиий газ ва ўн миллион тонна нефт бор бўлиши мумкинлигини айтиб келмоқда.

Хорижий нефт ширкатлари ҳатто текширув олиб бориш ва бу ҳудудга сармоя ётқизишга қизиқиш билдирган.

Икки томонлама музокараларда муаммога ечим топилмаганидан сўнг 2004 йилда Руминия ва Украина арбитраж судга мурожаат қилиш ҳақида келишувга эришган.

Халқаро суд Руминия ва Украина ўртасидаги денгиз чегараси Илон ороли ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланиши кераклиги тўғрисида қарор чиқарганидан кейин руминиялик адвокатлар гуруҳи раҳбари Богдан Ауреску мунозарали ҳудуднинг бешдан тўрт қисми Руминияга тегишли бўлишини айтди:

- Суд томонидан белгиланган чегара Руминия ва Украина фойдаланиши мумкин бўлган ҳудудни аниқ ажратади. Суд қарори музокаралар орқали Украина билан эришиш мумкин бўлган ҳар қандай келишувдан кўра биз учун фойдали бўлди. Қарор Украина таклиф қилганидан кўра Руминияга анча фойдали бўлди, деди Руминия расмийси.

Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олександр Купчишин суд қарорини “оқилона муроса” дея атади.

Илон ороли 1948 йилгача Руминия ҳудуди бўлган. Совет Иттифоқи раҳбарияти қарори билан орол Украина назоратига ўтган. Ҳозир бу оролда тахминан юз киши, асосан чегарачилар, олимлар ва дўкондорлар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари маёқ ўрнатилган бу оролга порт ҳам қурилмоқда.
XS
SM
MD
LG