Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:48

Покистон жангариларни озод қилди


Эришилган сулҳ битимига қармай Свот водийсидаги жангарилар айрим ҳукумат амалдорларига ҳужум қилишда давом этмоқдалар.
Эришилган сулҳ битимига қармай Свот водийсидаги жангарилар айрим ҳукумат амалдорларига ҳужум қилишда давом этмоқдалар.
Ғарб мамлакатлари Покистон ҳукуматининг бундай қадамидан жиддий ташвиш билдираётир.

Покистон ҳукумати расмийлари эса бу келишув ички муаммоларни ҳал этишга йўналтирилганини таъкидламоқдалар.

Покистон расмийларига кўра, Толибон ҳаракатига ҳайриҳоҳ бўлган жангарилар 7 март куни мамлакатнинг шимоли - ғарбий чегара вилояти расмийлари ва Толибон вакиллари ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг озод қилинган.

Сват водийси комиссари Сайид Муҳаммад Жавод Ройтерс ахборот агентлигига жангарилар яхши ният ишораси сифатида озод қилинганини маълум қилди.

Сват водийси Покистоннинг шимоли - ғарбий чегара вилоятида жойлашган ва у Афғонистон билан чегарадош. Қачонлардир сайёҳлар орасида машҳур бўлган Сват водийси бугунга келиб Толибон жангарилари томонидан назорат қилинмоқда.

Айни пайтда Сайид Муҳаммад Жавод ҳукумат ҳаракатидан сўнг жангариларнинг ҳам тинчлик равнақ топишига ўз ҳиссасисини қўшишига умид билдирмоқда.

Ғарб мамлакатлари, жумладан, АҚШ ва НАТОга аъзо давлатлар Покистон ҳукуматининг жангарилар билан 16 феврал куни эришган тинчлик битими Ал-Қоида ва бошқа жангарилар учун Покистон тупроғида бошпана яратиб беришидан ташвиш билдирмоқдалар.

Сват водийсидаги жангарилар билан эришилган тинчлик битимига мувофиқ Покистон ҳукумати мазкур вилоятда шарият қонунларини жорий этишга рухсат берди.

Ушбу келишувдан сўнг минтақадаги жангарилар ҳам ўзаро ўт очишни тўхтатиб, гаровда бўлган ҳукумат расмийларини озод қилди ҳамда ёш қизларнинг қайта мактабга боришига розилик берди.

Бироқ эълон қилинган тинчлик сулҳига қарамай вилоятда зўравонликлар ҳануз давом этмоқда.

Ҳукумат билан тинчлик шартномаси имзолангандан икки кун ўтиб, жангарилар Толибонга қарши бўлган таниқли шахсни ўғирлаб, уни қатл қилдилар.

Бундан ташқари жангарилар хукумат кучларининг икки аскарини ўзлари билан маслаҳатлашмасдан патруллик қилганликда айблаб, отиб ўлдирди.

Айни пайтда Покистон президенти Осиф Али Зардорий агар Сват водийси расмийлари минтақадаги вазиятни назорат қила олмасалар, хавфсизлик кучлари зудлик билан ҳаракатга киришиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG