Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:42

Ношаффоф шаффофлик


Душанбе ва Бишкек ҳукуматларининг энергетик мустақилликка эришиш мақсадида қуришни мўлжаллаëтган йирик сув иншоотлари¸ Ўзбекистон эътирози сабаб¸ тўхтаб турибди.
Душанбе ва Бишкек ҳукуматларининг энергетик мустақилликка эришиш мақсадида қуришни мўлжаллаëтган йирик сув иншоотлари¸ Ўзбекистон эътирози сабаб¸ тўхтаб турибди.

Ўзбекистон парламенти депутатлари тобора баландроқ оҳангда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларидан гидроэнергетик лойиҳаларнинг шаффоф бўлишини талаб қилмоқдалар.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишда «Қирғизистон ва Тожикистон гидроиншоотларни қуришдан олдин халқаро экспертиза ўтказиши шарт», дея баëнот берганидан сўнг бу масала мамлакат парламенти депутатлари кун тартибига кўчган кўринади.

Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Зиёдулла Убайдуллаевнинг Озодликка айтишича, 1992 йилда Марказий Осиёдаги беш давлат сув ресурсларидан фойдаланиш, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишда ахборот алмашиш ҳақида бир битимга келишгaн.

Энди ана шу битимга асосан Қирғизистон ва Тожикистонда қурилиши мўлжалланаётган гидроиншоотлар лойиҳаси шаффоф ва ҳар томонлама ўрганилган ҳамда халқаро экспертизадан ўтган бўлиши керак:

- Давлатлараро сув манбаларига оид фикрлар юритганда ҳам мана шу қурилаëтган иншоотларми¸ гидроэнергетик иншоотларми¸ бизнинг конституциямиз ва ташқи сиëсат доктринамизга кўра¸ бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишдан йироқмиз.

Биз бу борада айтмоқчимизки¸ халқаро ташкилотлар яъни БМТнинг махсус ихтисослашган комиссиялари экспертиза қилган тақдирда¸ биз шуни назарда тутаяпмиз¸ дейди депутат Убайдуллаев.

Депутат Зиёдулла Убайдуллаев фикрича, бу гидроиншоотлар ўзаро келишилган ҳолда, Сирдарё ва Амударёнинг қуйи оқимларида яшаётган республикалар халқ хўжалигига зарар етказилмаган ҳолда қурилиши лозим:

- Бу борада бизларнинг энг катта бурчимиз мана шу муносабатларда оқилона сиëсатни олиб боришдир.

Мана шу халқаро ҳуқуқ нормалари бизнинг миллий қонунчилигимизга сингдирилган ҳолда ва халқаро меъëрдаги ҳужжатлар қабул қилинганда¸ мана шуларнинг техник амалиëтини яъни экспертиза бўладими ëки қандайдир иқтисодийми¸ ижтимоийми баҳоланиш масалаларида биз мана шу масалаларни кўпроқ сиëсатлаштирмасдан кўпроқ иқтисодий¸ ижтимоий¸ техникавий йўналишлар билан ечимни топишга интилишимиз лозим¸ дейди Зиëдулла Убайдуллаев.

Ўтган йилларда бир қанча қирғизистонлик мутахассислар сувни сотиш ҳақида гапирган эдилар. Улар иддаоси бўйича, Ўзбекистон табиий бойлик бўлган газни яқин Европа нархида сотяпти экан, нега табиий бойлик бўлган сувни сотиш мумкин эмас?

Боз устига Ўзбекистон бу қўшни давлатларга сотилаëтган газнинг ҳар минг куб метри нархини 240 долларга чиқариб қўйди. Аммо Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси вакили Зиёдулла Убайдуллаев бу фикрларга қўшилмайди.

- Сув масаласи бу бошқа¸ газ масаласи бу бошқа. Элетроэнергиянинг транзити ва уни етказиб бериш масаласи бошқа. Бу учта масалани аралаштириб бўлмайди.

Бу масалаларда Тожикистон¸ Ўзбекистон¸ Қирғизистон ҳукумати бу борада жуда ҳам адолатли¸ халқаро нормаларга таянган ҳолда жуда ҳам таҳлил асосида ҳамкорлик олиб борилаяпти. Бу борада мутахассисларнинг гаплари билан реал ҳолатнинг фарқи жуда катта¸ дейди Зиëдулла Убайдуллаев.

Тожикистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Давлат Усмон эса, Зиёдулла Убайдуллаев фикрларига қўшилмайди.

Унинг фикрича, агар Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилса¸ бу дарёнинг қуйи оқимидаги мамлакатларга сув тақчиллиги эмас¸ аксинча сув тақчил йилларда сув етказиб берувчи манба бўлади:

- Биласизми, Роғун ГЭСининг лойиҳаси собиқ иттифоқ даврида Тошкентдаги «Тошкентгидрострой» институтида тайёрланган. Экология масалалари ҳам, сув заҳиралари муаммолари ҳам¸ албатта¸ мутахассислар томонидан эътиборга олинган.

Аслида¸ Роғун ГЭСи Ўзбекистон ва Туркманистонга сув етказиб бериш мақсадида лойиҳаланган. Энди эса, ўзбекистонликлар бу лойиҳани шаффоф эмас, демоқдалар.

Бизнинг ҳукуматимиз ҳам, аҳолимиз ҳам Ўзбекистоннинг бу лойиҳада иштирок этишини жуда истайди. Албатта¸ Ўзбекистон ҳам бундан манфаат кўради, муносабатларимиз эса оддийлашади¸ дейди Давлат Усмон.

Қирғизистондаги Сув ва гидроэнергетика муаммолари институти директори, академик Дуйшен Маматқанов ҳам Қамбарота ГЭСининг лойиҳаси собиқ иттифоқ пайтидаёқ шаффоф бўлганлигини айтади:

- Иккинчидан, БМТ қарорларига кўра, ҳар бир давлат ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ўз ресурсларидан истаганча фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу бошқа давлатнинг ички ишига аралашишдан бошқа нарса эмас. Ҳаммаси қонун асосида бўлмоқда, дейди Дуйшен Маматқанов.

Тожикистон ва Қирғизистондаги бу иккита қудратли ГЭСлар қурилиши узоқ йиллардан бери чўзилиб келмоқда. Тожикистондаги Роғун ГЭСини Россиянинг РусАЛ компанияси ўз зиммасига олган эди. Лекин Ўзбекистон ҳукуматининг қаршилигига кўра, бу лойиҳа музлатиб қўйилди.

Шу йилнинг феврал ойида Россия Қамбарота ГЭС қурилиши учун 2 миллиард доллар кредит ажратганини эълон қилди. Лекин, Ўзбекистон Президенти яқинда Вазирлар Маҳкамасида қилган чиқишида бу ГЭСларни қуриш учун халқаро ва холис экспертиза ўтказилишини талаб қилди.

Ҳозирча бу ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистоннинг хоҳиш ва иродасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG