Россиядан яна бир ўзбек мардикорининг жасади қайтди.
Қашқадарëлик 20 яшар йигит Жалол Иброев Москвадаги қурилишлардан бирида бахтсиз ҳодисага учраб жон берди.
Унинг жасади 26 март куни Москвадан Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромов хабар беради.
- Нишон туманида яшаган Жалол Иброевнинг жасади келган. Унинг жасадини бориб олиб келишган ва дафн этишган. У 1989 йилда туғилган экан. У ўтган йил май ойида Россияга кетган¸- дейди Суръат Икромов.
Суръат Икромовга кўра¸ марҳум мардикор Иброев мактабни битириб, иш топа олмаган ва Москвадаги "Стройдетал" ширкатига ишчи бўлиб ëлланган.
- Унинг жасади олиб келинганлиги тўғрисида ҳозир хабар олдик. Россиядаги қурилишлардан бирида 19 қаватдан қулаб кетган ва оламдан ўтган.
Жасадни олиб келганлар “Жасад сақланадиган жойда камида яна тўрт ўзбекистонликнинг жасадини кўрдик. Улар ҳам яқинларини кутиб ëтибди”, дейишди. Нима сабабдан ўлганлиги айтилмаган. Қурилишда ўлганми¸ калтакланиб ўлганми, айтилмаëтган экан¸- дейди Суръат Икромов.
Россияда ишлаëтган ўзбек мардикорларидан бирининг айтишича, агар жасадлар вақтида олиб кетилмаса, уларни ўша ернинг ўзида дафн этишади.
- Ўликнинг эгаси келмаса¸ экскаватор билан ерни ковлаб кўмиб юборса керак. Паспорти бўлса¸ давлат ишчилари Ўзбекистонга хат юборса керак.
Россиядаги ўзбек элчихонаси жасадни темир тобут ичида ватанига жўнатиш билан боғлиқ ҳужжатларни доимо пайсалга солиб келади. Рухсатномани икки-уч¸ ҳатто беш ойлаб кутиб юрганлар бор.
Қирғизистонники бир ëки икки кунда қилиб беради. Ўзбекистонники қийин масала¸ -дейди суҳбатдош.
"Россиядан Ўзбекистонга ўлиги қайтаëтган мардикорларнинг ҳисоби борми?" деб сўраймиз инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромовдан.
- Давлат бу масалада ҳеч қачон расмий ахборот бермайди. Лекин тахминимиз бўйича бир йилда 400-500 меҳнат муҳожирининг ўлиги келади¸- дейди Суръат Икромов.
Ўтган йилнинг ўзида Чехиядан энг камида тўрт ўзбек жасади Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Улардан бири полиция томонидан уриб ўлдирилган¸ бирининг бошига қурилишда тахта тушиб кетган¸ яна иккисининг эса ўлим сабаби номаълум.