Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:05

Обама ядровий қуролсиз дунё тарафдори


АҚШ президенти Барак Обама нутқини тинглаш учун Прагадаги майдонлардан бирига 30 мингдан ортиқроқ одам йиғилди.
АҚШ президенти Барак Обама нутқини тинглаш учун Прагадаги майдонлардан бирига 30 мингдан ортиқроқ одам йиғилди.

Чех Республикасига сафар қилаётган АҚШ президенти Барак Обама дунёдаги ядровий қуролларни йўқ қилишга чақирди.

АҚШ президенти сифатида Европага дастлабки сафари доирасида Прага шаҳрига келган Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишел Обамани Чехия президенти Васлав Клаус ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олди.

Тантанали маросимлардан кейин президент Обама Чехия раҳбарлари билан икки томонлама алоқалар хусусида музокара ўтказди.

Прагадаги қадимий қаср олдидаги майдонга тўпланган ўттиз мингдан ортиқ одам олдида чиқиш қилган АҚШ раҳбари нутқ сўзлашидан бир неча соат олдин фазога ракета учирган Шимолий Корея раҳбарларининг ҳаракатини қоралади.

- Халқаро ҳамжамият кескин муносабат билдирадиган вақт келди. Шимолий Корея таҳдидлар ва ноқонуний қуроллар билан хавфсизликка эриша олмаслиги ва ҳурмат қозона олмаслигини билиши шарт. Бу борада барча давлатлар якдил бўлиши керак. Шимолий Корея танлаган йўлини ўзгартириши учун биз елкама-елка туриб босим ўтказишимиз лозим, - деди АҚШ раҳбари.

Барак Обама Пхеньян расмийларининг ҳаракатига халқаро ҳамжамият жавоб бериши кераклигини айтди. АҚШ раҳбари ўз нутқида мавжуд бўлган ядровий қуролларни йўқ қилиш, уларнинг тарқалиши ва террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш борасида ўз таклифларини айтиб, бу йўлдаги уринишга Вашингтон етакчилик қилишини таъкидлади:

- Ядровий қуролни ишга солган ягона давлат сифатида АҚШ ҳаракат қилиш учун маънавий масъулиятга эга. Бу вазифани якка ўзимиз уддалай олмаймиз. Аммо биз бу ҳаракатга етакчилик қилишимиз ва уни бошлашимиз мумкин. Бугунги фурсатдан фойдаланиб мен шуни таъкидламоқчиманки, Америка дунёда тинчлик ва хавфсизликка ядровий қуролларсиз эришиш ниятида, - дея баёнот берди президент Барак Обама.

АҚШ собиқ президенти Жорж Буш даврида Эроннинг ракеталаридан ҳимояланиш мақсадида ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Чех Республикаси ва Полша ҳудудига жойлаштириш режаси ишлаб чиқилган эди.

Барак Обама Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга чақирди. Акс ҳолда Вашингтон Чех Республикаси ва Полша ҳудудига ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини жойлаштириш режасини амалга ошириши тўғрисида огоҳлантирди.

-Чех республикаси ва Полша қанотли ракеталарга қарши тизим ўрнатилишига рози бўлди. Эроннинг таҳдиди мавжуд экан, биз анча арзон ва ишончли бўлган ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини бу мамлакатларга жойлаштириш режасини амалга оширамиз.

Агар Эроннинг таҳдиди бартараф этилса, бу хавфсизлигимизга мустаҳкам асос бўлади ва Европага ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини жойлаштириш режаси бекор қилинишига туртки бўлади,- деди АҚШ раҳбари.

Унинг бу баёнотини майдога йиғилган ўн минглаб одам илиқ қаршилади.

Аксар чехлар АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Чехияга жойлаштирилишига қарши Прагада норозилик намойишлари ўтказдилар.

Бошқа чехияликлар эса бу режага нафақат Шимолий Корея ва Эроннинг ракеталаридан, балки Россиядан ҳимояланишнинг самарали воситаси сифатида қарамоқда.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Прага шаҳрига ташрифи чоғида, уни кўриш учун эски шаҳардаги майдонга Чехиянинг бошқа шаҳарлари ва қўшни давлатлардан одамлар келди
XS
SM
MD
LG