Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:30

Андижонда қурбонлар бор


Хонобод ва Андижондаги қуролли ҳужум ҳақдаги хабарлар кўпчилик ëдига 2004 йил баҳорида Бухоро ва Тошкентда содир бўлган портлашларни солди.
Хонобод ва Андижондаги қуролли ҳужум ҳақдаги хабарлар кўпчилик ëдига 2004 йил баҳорида Бухоро ва Тошкентда содир бўлган портлашларни солди.

Андижонда худкуш шахс ўзини портлатганини хабар қилган Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати¸ оқибатда бир милиция ходимининг нобуд бўлгани ва бир неча фуқаронинг жароҳат олганини тасдиқлади.

ЎзА ахборот агентлигининг Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб хабар қилишича¸ Андижондаги воқеа 26 май куннинг иккинчи ярмида тахминан соат 2 лар атрофида Андижон шаҳрининг Фитрат кўчасида содир бўлган.

Андижондаги портлашга оид бошқа тафсилотларни ëйинламаган Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова 26 май куни куннинг биринчи ярмида Озодлик мухбирига номаълум қуролланган гуруҳнинг 25 майдан 26 га ўтар кечаси Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистонга қарашли Жалолобод вилоятига туташ Хонобод шаҳридаги блок-постга ҳужум уюштиргани ҳақдаги хабарни ҳам тасдиқлади.

- Ҳақиқатан жиноий воқеа содир бўлди.Блок-постга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди.Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб¸ тезкор қидирув гуруҳи ташкил этилиб¸ жиноятчилар шахсини аниқлаш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда вазият барқарор¸ деди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби.

Бош прокуратура куннинг иккинчи ярмида ЎзА орқали тарқатган баëнотда¸ 2-3 кишидан иборат қуролланган гуруҳнинг Хонободдаги милиция блокпостига ҳужум қилгани ва оқибатда бир милиционер ҳамда ҳужумчининг жароҳатлангани айтилади.

Баëнотда шунингдек¸ бандитлар гуруҳининг Андижон ҳудудига қўшни Қирғизистондан киргани ҳамда ҳозирда Андижонда куч ишлатиш салоҳиятига эга тизимлар ходимларидан иборат оператив штаб тузилгани ва жиноятчилар изига тушгани ҳам таъкидланилади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Хонобод ва Андижондаги портлашлар ҳақда кун давомида лом-мим демаганига қарамай¸ 26 май тонгдаëқ Озодлик мухбири суҳбатлашган оддий хонободликлар¸ 25 майдан 26 майга ўтар кечаси, тунда тахминан соат 01.00 ларда Хонобод шаҳар ИИБ биноси портлаганини маълум қилишди.

- Кечаси шунақа қаттиқ портлаш бўлдики, ухлаётган жойимиздан уйғониб кетдик. Бугун эрталаб эшитсак, милицияхона (ИИБ биноси) портлабди. Бугун шаҳарда роса текширишаяпти, деди Озодлик сим қоққан хонободлик йигит.

- Кечаси соат 1 ёки 2 лар эди. Милиция бўлимида навбатчи турган милицонерлар билан отишма бўлиб, кейин милиция биносини портлатиб юборишган. Бугун кўчага чиқишга қўрқиб¸ уйда ўтирибмиз. Кўчада машиналар ҳам кам. Таксилар умуман ишламаяпти¸ деди ўз номи айтилишини истамаган хонободлик аёл.

- Портлашни эшитдим. Соат 12.00 дан кейин бўлса керак. Хонободда милицияхона портлабди. Бино турибди. Лекин ичкарисида ҳамма нарса йўқ бўлиб кетган. Портлаш бинонинг ичкарисида бўлган, дейди яна бир суҳбатдошимиз.

Яна бир хонободлик бир эмас, тўртта портлаш овозини эшитганини айтди.

Хонобод шаҳар ИИБи ходими қуролли ҳужум бўлганини тасдиқлади.

Озодлик: Хонободда қанақадир отишма бўлибди, деб эшитдик....

- Ҳа¸ шунақа бўлди.

Озодлик: Қачон бўлди?

- Кеча кечаси. Қуролли ҳужум бўлган.

Аммо хонободлик милиция ходими воқеа тафсилотларига тўхталмади.

Аксар ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, ҳужум объекти айнан Хонобод ички ишлар бўлими биноси бўлган.

Россия нашрлари портлашлар ортида исломий жангарилар, хусусан, Ўзбекистон исломий ҳаракати тургани ҳақида ëзмоқда.

Хонободликлар суҳбат чоғида портлашдан кейинги шаҳардаги вазият ҳақида турлича жавоб бердилар. Шаҳарликлардан бири назорат кучайтирилгани сабабли хонободликлар кўчага чиқолмаётганларини айтди.

- Кўчада ҳеч ким йўқ, текшириш қаттиқ. Бугун ҳеч қаëққа чиқмадим. Уйда ўтирдим. Ҳеч ким кўчага чиқмаяпти. Шаҳарда ҳамма ерда текширишлар бўлаяпти, деди хонободлик йигит.

Бошқа бир хонободликка кўра эса “Хонободда ҳаммаёқ тинч”.

- Ҳозир тинчлик¸ хотиржамлик¸ ҳаммаси яхши. Одамлар бамайлихотир юришибди, лекин посбонларимиз¸ милицияларимиз юришибди. Худога шукур, ҳозирча тинчлик. Болалар мактабда, маҳаллада ҳам тинчлик, деди хонободлик аёл.

Ҳозирча тафсилотлари маҳвумлигича қолаëтган Хонободдаги портлашларда, норасмий маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг ким экани ҳақда ҳам маълумот йўқ.

Хонобод шаҳри Андижондан 80 километрча масофада жойлашган бўлиб¸ шаҳарда асосан Кампиробод сув омборини қўриқлаш билан шуғулланувчи ҳарбий қисмлар жойлашган. 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда қонли воқеалар юзага чиққач¸ аҳоли орасида айнан шу сув омборининг портлатилиш хавфи ҳақда ваҳимали овозалар тарқалган эди.

Хонободдаги воқеа муносабати билан Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати махсус пресс-релиз эълон қилди.

"Олинган маълумотларга кўра¸ 2009 йилнинг 26 май куни тунги соат 2 да Ўзбекистон Республикасининг Хонобод шаҳрида портлашлар қайд этилган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралари давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган режимига ўтди. Чегара пунктларида иккала томонга ўтаëтган шахслар ва транспорт воситалари устидан кескин назорат ўтказилмоқда. Ҳозирда чегарада қочқинлар йиғилгани ëки Қирғизистон томонга ўтувчи одамлар оқимининг кучайгани кузатилмаëтир.

Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати ҳам давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган режимига ўтди. Ҳозирда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара идоралари қўмондонлиги ўзбек-қирғиз чегарасини қўриқлаш бўйича қўшма чораларни йўлга қўйишни режаламоқда"¸ дейилади Қирғизистон Чегара хизмати 26 май куни эълон қилган махсус баëнотда.
XS
SM
MD
LG