Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:26

Хонобод "террорчилари" суд қилинади


Ўзбек ва қирғиз президентларининг Россиядаги учрашувидан сўнг¸ ўзаро чегарада хандақ қазиш тўхтатилди.
Ўзбек ва қирғиз президентларининг Россиядаги учрашувидан сўнг¸ ўзаро чегарада хандақ қазиш тўхтатилди.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг маълум қилишича, 6 июл куни Ўзбекистон Олий судида 26 май кунги Хонобод ва Андижон портлашлари юзасидан маҳкама жараёни бошланади.

“Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова бу ҳақда ўз манбалари орқали хабар топганини айтди.

Аммо Ўзбекистон расмий идоралари маҳкаманинг айнан қайси куни бошланишини ҳали расман маълум қилганларича йўқ.

Июн бошида Ўзбекистон Бош прокуратураси 26 май куни содир этилган “террорчилик амалиётлари” юзасидан шахсан президент Каримовнинг очиқ маҳкама жараёнини ўтказишга кўрсатма берганини билдирган эди.

Президент Каримовнинг кўрсатмасида мазкур суд жараёнининг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилишини таъминлаш зарурати таъкидланган.

Мазкур воқеани ўрганиш ва маҳкамага тайёрлаш учун Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров раҳбарлигида махсус комиссия ҳам тузилган.

- Комиссиянинг зиммасига террорчилик ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига тўла мос равишда қўзғатилган жиноий иш материалларининг судда очиқ ва холисона кўриб чиқилишини тайëрлаш ва ўтказиш бўйича зарурий ëрдам кўрсатиш¸ суд жараëнининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ëритилиши учун шарт-шароитлар яратиш вазифалари юклатилди, деган эди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова Озодликка берган интервьюсида.

Шуни эътиборга олган ҳолда, “Эзгулик” жамияти мазкур маҳкамада кузатувчи сифатида қатнашишга рухсат берилишини сўраб, Ўзбекистон Олий суди ва республика Бош прокуратурасига мурожаат қилган.

- Биз Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган, юридик мақомга эга бўлган ташкилот сифатида ушбу судда қатнашишни лозим, деб топдик. Агар бу суд Президент кўрсатмасига кўра очиқ бўладиган бўлса, бизга судда қатнашиш учун рухсат беришлари керак, дейди Васила Иноятова.

“Эзгулик” раҳбари ўз илтимосномасига жавоб учун мамлакат Олий суди ва Бош прокуратурасига душанба, 6 июл куни эрталаб мурожаат қилишини билдирди.

Васила Иноятовага кўра, Ўзбекистонда аввал террорчилик хуружлари деб таснифланган ҳодисалар юзасидан маҳкама жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилган.

- 1999, 2004, 2005 йилги маҳкамаларда суд биноси 300 метр радиусда қуролланган аскарлар билан ўралган. У ерга ҳеч ким, ҳатто судланувчиларнинг ота-оналари ҳам киргизилмаган. 1999 йилдан буён террорчилик ҳуружлари бўйича ўтказилган маҳкамаларда, Арзинов ташкилотини ҳисобга олмаганда, бошқа ташкилотлардан вакиллар қатнашмаган. Хусусан, “Эзгулик” жамияти вакилларига ҳам бу судларда қатнашишга рухсат берилмаганди, дейди Васила Иноятова.

Айни пайтда¸ Хонобод ва Андижондаги ҳужумлардан бир ой ўтиб бу воқеалар ҳақида расмий Тошкентнинг деярли оғиз очмаётгани айрим хорижлик кузатувчиларга ғалати туюлмоқда.

2009 йилнинг 26 май куни Андижон ва Хонобод шаҳарларида бир неча портлаш содир этилди.

Орадан бир неча кун ўтгач, Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова мазкур жиноят юзасидан бир неча киши қўлга олингани ҳақида билдирди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ президент Каримов¸ қолаверса давлат назоратидаги ўзбек матбуоти Хонободдги воқеаларни қўшни Қирғизистон ҳудудиданўтган террорчилар амалга оширганини иддао қилган ва 26 майдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасини бир томонлама ëпиб¸ орага чуқур хандақлар қазишни бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG