Россиянинг “Независимая газета” 7 июл куни Виктория Панфилованинг “Россияни Тожикистондаги аэродромдан маҳрум қилмоқчилар” сарлавҳали мақоласини чоп қилди.
“Имомали Раҳмон қўшни Қирғизистондан ўрнак олиб, Россияни доғда қолдирмоқчи. Тожикистон президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашиб, Американинг ноҳарбий юкларини Афғонистонга жўнатиш учун Айний аэродромидан фойдаланишни таклиф қилган”, деб ёзади унда Виктория Панфилова.
Бироқ Тожикистон Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотларда айтилишича, республика президенти ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан бўлган мулоқот чоғида мазкур масала умуман тилга олинмаган.
- Айний аэродромида айни пайтда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган бундай мақолалар замирида асос йўқ, деди Тожикистон Мудофаа вазирлигининг Халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Маъруф Ҳасанов.
Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакили Жаклин Маккейн ҳам Имомали Раҳмон ва Роберт Блэйк ўртасидаги мулоқот чоғида Америка Тожикистонга ёрдам кўламини камайтирмаслиги хақида гапирилгани, лекин “Айний” аэродроми масаласида сўз очилмаганини қайд этди.
10 йилдирки, Россия, АҚШ ва Ҳиндистон ҳукуматлари Айний аэродромидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш истагини билдириб келмоқда.
Хусусан¸ Россия мазкур аэродромни ижарага олиш учун қулай имкониятларга эга эди. Аммо кузатувчилар фикрича¸ сўнгги йилларда Россиянинг қуруқ гаплардан нари ўтмаётгани, берилган ваъдаларни бажармаётгани расмий Душанбенинг ҳам жонига текканга ўхшайди.
Дмитрий Медведев 2008 йил кузида Душанбега келганида Айний аэродромидан биргаликда фойдаланиш фикрини айтган ва бу борада муайян ҳужжатлар ҳам имзоланган эди. Лекин Россия ҳозиргача бу борада амалий ишга ўтмади.
Шу боис, таҳлилчилар фикрича, Айний аэродромининг америкаликларга ижарага берилиши эҳтимолдан узоқ эмас.
- Лекин бу масалада қўшниларни ҳам, хусусан, Ўзбекистонни унутмаслик керак. Расмий Тошкент хоҳлаган пайтда яна АҚШ билан ҳамкорликни бошлаши мумкин. Чунки Ўзбекистондаги аэродромлар АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш учун қулайдир ва қўшниларнинг истаган пайтда АҚШни ўз томонига оғдириш эҳтимоли бор.
Расмий Москвага келсак, у сўнгги пайтларда ўз ваъдасига вафо қилмаяпти. Чунончи, беш йил олдин Москва Тожикистон иқтисодиётини ривожлантириш учун 2 миллиард доллар ёрдам ажратишини айтган эди. Ваъда қуруқ гаплигича қолиб кетди. Айни замонда АҚШ Тожикистонга ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Бугунги кунда Айний аэродроми Америкага берилса, айни муддао бўларди, дейди тожикистонлик таҳлилчи Абдуғани Мамадазимов.
Унинг айтишича, АҚШ Тожикистон учун қийин бўлган бир пайтда ёрдам кўламини оширмоқда.
Таҳлилчи Бахтиёр Валиев ҳам Москва Тожикистоннинг Айний ҳарбий аэродромини Россия ихтиёрига беришни талаб этгани ва фақат шу шарт билан Тожикистон иқтисодиётига сармоя ётқизишга тайёрлигини билдирганини эслатади.
- Тожикистон айни пайтда Айний аэродромидан ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан фойда кўриши мумкин. Жумладан, Тожикистон ўз энергетика лойиҳаларида Москва дастагини олиш учун мана шу аэродромни пишанг омил сифатида ишлатиши мумкин. Муҳими, шу йўл билан мамлакат ўз мавқени тиклаб олиш шароитига эга. Энди ҳамма гап Имомали Раҳмон атрофидаги маслаҳатчиларга боғлиқ, дейди Бахтиёр Валиев.
Таҳлилчилар фикрича, Айний аэродромига яқин келажакда Россиянинг СУ-25 ёки Американинг Ф-16 самолётидан қай бирининг қўниши кўп жиҳатдан АҚШ ва ё Россиянинг Тожикистонга ётқизажак сармояларга боғлиқ бўлиб қолди.
Қайси томон кўпроқ маблағ ажратса, аэродром ўшаники бўлади.