БМТ терговчиси Ричард Голдстоун ўтказилган тергов натижаларидан “Ҳам Исроил мудофаа кучлари, ҳам Ҳамас томонидан уруш жиноятлари, баъзи ҳолларда эса ҳатто инсониятга қарши жиноятлар деб талқин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар амалга оширилгани хулоса қилинди”, дея баён қилди.
БМТнинг ҳисоботда Исроил ҳарбийлари ўтган декабр ва январ ойларида Ғазога қилинган уч ҳафта ҳужум давомида қасддан тинч аҳоли вакилларига ҳужум қилгани, тинч аҳоли орасида талафотларнинг олдини олиш учун чора кўрмагани ва Женева Конвенциясини “жиддий тарзда бузгани” қайд этилади.
Исроил ҳисоботда келтирилган айбловларни дарҳол инкор қилиб, унда Ҳамас томонидан амалга оширилган минглаб ракета ҳужумлари эътиборга олинмаганини баён қилди.
Фаластин расмийлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Исроил ҳужуми оқибатида 1400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Айни пайтда исроилликлар ҳалок бўлганлар сони 1166 эканини айтиб келади.
Ҳисоботни БМТ бош қароргоҳида тақдим қилар экан, БМТ терговчиси Ричард Голдстоун ҳисобот хулосалари воқеаларни ўрганган тергов миссиясининг тўрттала вакили томонидан бир овоздан маъқулланганини айтди.
Голдстоунга кўра, Исроил тергов миссияси билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган.
- Исроил ҳукумати бизни Исроил ҳудудига киритмагани жуда ачинарли ҳол бўлди. Ана шу сабабдан бу ерда гап нафақат ҳукумат идораларининг биз билан ҳамкорлик қилмагани, балки бизга жойларда одамлар билан гаплашиш имкони берилмаганидадир. Ана шу сабабдан биз Ғарбий Соҳилга ҳам киритилмадик, деди БМТ терговчиси.
Ҳисоботда 2008 йил 16 июнидан 2009 йилнинг 31 июлигача бўлган давр ўрганилган ва у 188 киши билан ўтказилган алоҳида суҳбатларга асосланган бўлиб, 10 минг бетдан кўпроқни ташкил қилади. Унга 400 дан ортиқ суратлар, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ва суд маҳкамаларида гувоҳлик берган 38 кишининг кўрсатмалари киритилган.
Голдстоун эътирофича, Исроилнинг қаршилиги туфайли исроиллик гувоҳлар билан мамлакатдан ташқарида - Женева ва Аммонда суҳбат қилинди.
- Ўз хулосаларимизни Ғазодаги амалиёт чоғида Исроил томонидан халқаро қонунлар, ҳам гуманитар, ҳам инсон ҳуқуқларига оид қонунлар, кўп ҳолларда жиддий тарзда бузилганига ишора қилувчи далилларга доир топилган фактларга асосладик. Миссиямиз Исроил мудофаа кучлари томондан уруш жиноятлари ва баъзи ҳолларда инсониятга қарши жиноятлар деб талқин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар амалга оширилганини хулоса қилди, деди Голдстоун.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботни яқиндан ўрганиб чиқишини баён қилди. Лекин ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Йигал Палмор бу ҳисобот ўз фуқароларини террорчиликда ҳимоя қилига уринаётган ҳукуматлар учун “қаттиқ зарба” бўлганини таъкидлади.
Исроилнинг БМТдаги доимий миссияси ҳисобот юзасидан изоҳ бермади.
Бироқ БМТ танқидлари фақатгина Исроилга қаратилгани йўқ. Голдстоун Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати ҳам қаттиқ қораланиши лозимлигини таъкидлади.
- Фаластиндаги қуролли гуруҳлар ҳақида гапирсак, ракета ва бомбаларнинг отилиши қасддан ва атайлаб қилинган ҳаракат бўлганига ҳеч шубҳа йўқ. Бу ҳаракатлар одамларнинг ҳалок бўлиши, тинч аҳолининг жароҳатланиши ва фуқаролик қурилмаларининг вайрон бўлишига сабаб бўлди. Миссиямиз бу ҳаракатлар ҳам уруш жиноятлари ва балки инсониятга қарши жиноят деб талқин қилиниши мумкинлигини хулоса қилди, деди Голдстоун.
Бу ҳисобот 29 сентябр куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши олдида расман тақдим қилинади.