Генерал Стенли МакКристал Афғонистондаги вазиятга оид ўз ҳисоботини ошкор қилгандан буён бу унинг президент Барак Обама билан дастлабки учрашув бўлди.
Президент Обама генерал МакКристални Копенгаген аэропортида ўз учқичи бортида қабул қилди.
МакКристал ўтган ой ўз ҳисоботини АҚШ президенти Барак Обама ва мудофаа вазири Роберт Гейтсга тақдим қилган эди. Унда МакКристал Афғонистондаги вазият тобора ёмонлашиб бораётганини таъкидлаб, мамлакатга қўшимча ҳарбий куч юбориш чақириғи билан чиқди.
1 октябр куни Лондондаги тадқиқот марказларидан бирида қилган чиқиши чоғида ҳам АҚШ генерали Афғонистондаги вазият қалтислигича қолаётганини яна бир бор урғулади.
-У ерда вазият жиддий ва мен буни жудаям эҳтиёткорлик билан айтмоқдаман. Сабаби ўз ҳарбий малакамга ва у ерда олиб борилган кузатишларга таянган ҳолда хулоса қилиб айтишим мумкин, вазият баъзи жабҳаларда ёмонлашмоқда, бироқ бутунлай ёмон эмас, деди генерал МакКристал.
Хабарларга кўра, президент Обама ва генерал МакКристал учрашуви тақрибан 25 дақиқа давом этган. Копенгагенга келишдан аввал МакКристал Лондонда бўлиб, Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашди ва 1 октябр куни Стратегик тадқиқотлар марказида нутқ сўзлади.
МакКристал Афғонистонга оид стратегия қайта кўриб чиқилмас экан, у ердаги уринишлар муваффақиятсизлик билан якуп топиши мумкинлигидан огоҳлантирди ҳамда Афғонистондаги уруш масаласида тез фурсатда тўғри қарор қабул қилиш лозимлигини таъкидлади.
- Биз у ердаги тенденцияни қайта кўриб чиқишимиз лозим ҳамда вақт биз учун катта аҳамиятга эга. Кутиш бизнинг фойдамизга хизмат қилмайди. Жамоатчилик сабри ҳам чексиз эмас. Бироқ аччиқ истеҳзо шуки, у ерда муваффақиятга эришишни истасак, бизга сабр, интизом, ирода ва вақт керак бўлади, деди генерал МакКристал.
АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотларда МакКристал Афғонистонга қўшимча 30 ёки 40 минг ҳарбий юбориш чақириғи билан чиқаётгани қайд этилади.
Бироқ ҳозирча АҚШ маъмурияти Афғонистонга ҳарбий куч юбориш масаласида сукут сақламоқда.
Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббснинг айтишича, президент генерал билан бўлиб ўтган учрашувни самарали, деб баҳолаган.
- Президент ҳам, генерал ҳам ушбу учрашувни фойдали жараён, деб топдилар, дея қўшимча қилди Роберт Гиббс.
Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистон масаласида янги қарор қабул қилишдан аввал ўз ёрдамчилари билан у ердаги вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқишини билдиргани хабар қилинмоқда.