Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:24

Эрон махфий хизмати кучлантирилди


Сўнгги кадр ўзгаришларини шарҳлаëтган таҳлилчилар¸ Оятуллоҳ Ҳоманайининг қудратли қуролли кучлар ичидаги ўзига содиқларни мукофотлаш ҳаракати дея баҳоламоқдалар.
Сўнгги кадр ўзгаришларини шарҳлаëтган таҳлилчилар¸ Оятуллоҳ Ҳоманайининг қудратли қуролли кучлар ичидаги ўзига содиқларни мукофотлаш ҳаракати дея баҳоламоқдалар.

Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи мамлакатдаги энг ëпиқ ва энг қудратли тузилма ҳисобланмиш Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида кадр ўзгаришлари қилди.

Оятуллоҳнинг мамлакат махфий хизматидаги етакчи шахсларни алмаштиргани Басиж жангчиларининг расман Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига қўшилиши ҳақдаги гап-сўзлар кучайган бир кезга тўғри келди.

Оятуллоҳ Ҳоманайи Ҳусайн Таэбни Басиж қуролли гуруҳи раҳбарлигидан озод қилди. Таэб эса¸ Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти томонидан мамлакатда июн ойидаги сайловлардан сўнг юзага чиққан зўравонликлар тепасида турган шахс деб аталган эди.

Унинг ўрнига эса¸ Муҳаммад Ҳотамий президентлиги даврида ислоҳотчилик ҳаракатини бўғиш билан ном чиқарган бригада генерали Муҳаммад Ризо Нақдий тайинланди.

Басиж қуролли гуруҳининг собиқ аъзоси¸ ҳозирда Берлинда яшаëтган журналист Амир Фаршод Иброҳимий¸ ҳур фикрли талабалар кушандаси сифатида танилган генерал Нақдийнинг июн ойидаги зўравонликларда ҳам қўли борлигини айтади.

- Сайловлардан кейин бошланган тазйиқлар оқимида ҳибсга олиниб¸ сўнгра озод этилганларнинг кўпи¸ хусусан Каҳризак ҳибсхонасининг собиқ тутқунлари менга ‘Шамс” лақабли шахснинг тергов гуруҳига етакчилик қилганини билдирди. Шамс эса¸ йиллардан бери генерал Нақдийнинг кодлашган номидир¸ дейди собиқ Басиж аъзоси Озодлик билан суҳбатда.

Мустақил кузатувчиларга кўра¸ Басиж раҳбарини ишдан бўшатиш орқали Оятуллоҳ Али Ҳоманайи¸ бир томондан¸ 12 июн кунги президентлик сайловидан сўнг юзага чиққан зўравонликлар юзасидан аҳоли орасида сақланиб қолаëтган норозилик ҳовурини босишга уринмоқда.

Иккинчи томондан эса¸ айни шундай зўравонлик билан донг чиқарган генерал Нақдийни Басижга бошлиқ этиб тайинлаш¸ Оятуллоҳнинг эҳтимоли мавжуд янги норозилик чиқишларини тезроқ ва яхшироқ бостириш йўлларини қидираëтганидан даракчидир¸ демоқда таҳлилчилар.

Шу боис кўпчилик генерал Нақдийнинг Басижга раҳбар этиб тайинланиши исломий режимнинг ўз мухолифларига нисбатан позицияси янада кескинлашганидан далолат эканини айтади.
Улар орасида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси асосчиларидан бири¸ ҳозирда эса мухолифатдаги Яшиллар ҳаракати тарафдори Муҳсин Сазагара ҳам бор.

- Кейинги ишдан олишу янги тайинлашлар режим сайловлардан сўнг юзага чиққан бўҳронни сиëсий мулоқот воситасида юмшатиши мумкин¸ дея умид қилаëтганлар тарвузини қўлтиғидан туширди¸ дейди ҳозирда Вашингтонда яшаëтган жаноб Сазагара.
XS
SM
MD
LG