Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

Эркин микрофон - Даъвогар суст бўлмаса...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
"Машинамнинг моторини алмаштиришган"

Ўзбекистонда ДАН ходимидан жабр кўрган ҳайдовчи бисëр¸ аммо ҳамма ҳайдовчи ҳам ўз ҳуқуқини талаб қилиб маҳкамага арз қилмайди. Бизга телефон қилган амаки ўз қишлоғидан атайлаб Деҳқонободдаги телефон идорасига келди. "Унинг қўлидаги папка ичида тўла ҳужжатлари бор эди"¸ дейди бизни улаб берган телефончи қиз.

- Мен Ўзбекистон республикаси Қашқадарë вилояти Деҳқонобод тумани Нодира маҳалласи 19-уйда тураман. Нафақадаман. Ëшим 77 да. Мен 1998 йил 9 июнда Сурхондарëга кетаëтган пайтимда¸ Тошкент-Термиз йўлининг 463 километрида товуқхона бор¸ ўшанинг олдида кетаëтган пайтимда ГАИлар тўхтатди. Менинг правам уйда қолиб кетган экан. Булар мендан права талаб қилди. Мен машинани қолдириб¸ права учун уйга қайтиб келдим. Мен правани олиб борсам¸ қолдирган жойимда машина йўқ. Машинамни Деҳқонобод ДАН масканига олиб кетишибди.

Эртасига борсам¸ машина турган экан. Менга баëннома тузилгани йўқ эди. Бирорта одам қатнашгани ҳам йўқ¸ гувоҳ ҳам йўқ. Ҳакимов Қурбон деган ГАИнинг бошлиғи бор эди. Борсам¸ менга баëнномани узатди. Баëнномада машинамнинг маркаси¸ номери¸ менинг исм-фамилиям бор. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Мен баëнномани қўл қўймасдан қайтариб бердим. Шундан бери машинам Деҳқонобод ДАН масканида очиқда ëтиб¸ уже моторигача алмашиб кетган.

12 йилдан бери мурожаат қилмаган жойим қолмади. Милиция¸ прокуратура¸ суд томонидан қонунбузарлик ҳоллари бўлиб келаëтганлиги сабабли Деҳқонобод ДАН масканига борган машинанинг мотори алмаштирилган. Суднинг ажримида мотор алмашган. Деҳқонобод туман прокурори бўлиб ишлаган Мирзакаримов "мотор алмашмаган" деб хулоса берган. Тергов бўлди. Қашқадарë вилоят прокуратураси томонидан мотор алмашгани бўйича 169/1 билан жиноий иш қўзғалди. Мотор алмашган.

Озодлик: Мен бир нарсани аниқлаб олай. Исмингиз нима эди сизни?

- Хўжанов Қоржов.

Озодлик: Нечанчи йилда бўлди бу воқеа?

- 1998 йилда.

Озодлик: Ўша машинанинг техпаспортида моторнинг номери бормиди?

- Бор.

Озодлик: Демак¸ ГАИ ходимлари сиз уйингизга бориб келгунча моторни алмаштириб қўйишган. Сиз Олий судгача бордингиз¸ лекин ҳақингизни ололмаяпсиз.

- Тўғри.

Озодлик: Ҳаммаси бўлиб нечта суд жараëни бўлди?

- Уч марта бўлди. 2002 йилда¸ 2005 йилда ва 2008 йил 4 июлда бўлди¸ дейди қашқадарëлик Қоржов ака.


"Пора бермаганим учун юкимни мусодара қилишди"

"Етти қозига ошно бўлиш" дегани шу бўлса керак. Хивалик Озод ака Ўзбекистондаги божхона ходимларининг таъмагирлигидан арз қилиб Олий судгача борди.

Озод ака: Менинг иккита шахсий КамАЗ машинам бор. Мен шу иккаласига Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан автошина олиб келаëтган эдим. Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ходимлари мени тўхтатишди ва ҳужжатлари бўлишига қарамасдан, 200 минг сўм пора сўрашди. Мен бермадим. Пора бермаганим учун менинг юкимни мусодара қилишди. Бир йилу уч ойдан бери овора бўлиб юрибман. Бухорода саккиз марта суд бўлди.

Ишни биринчи бўлиб Ромитан туманидаги суд раиси Бешимов деган кўрди. Менга “Божхона қонун ҳужжатини бузиш (227-модда)” деб статя қўйишди. Яна 154-моддани ҳам қўйишган. Сотиш мақсадида деб айтишаяпти. Мен уни қанақа қилиб сотаман? Ўзимда иккита КамАЗ бўлса¸ уларнинг ҳаммаси КамАЗ баллонлари бўлса. Менга сотган одам ҳам “сотдим” деб ëзиб бериб қўйибди. Сертификатларини ҳам берди. Шунда ҳам бир йилу уч ойдан бери овора бўлиб юрибман.

Озодлик: Тойлоқ билан Бухорода қанақа божхона бўлиши мумкин? Ахир булар иккаласи ҳам битта мамлакатда-ку?

Озод ака: Шунга ҳайронман-да. Ҳар судда мен “Самарқанд билан Хоразм ўртасида қанақа божхона бўлиши мумкин? Мен қанақа ҳужжатни бузган бўлсам¸ ўша ҳужжатни менга кўрсатинглар” деб айтаяпман. Лекин кўрсата олишмаяпти.

Озодлик: Иложи бўлса¸ исм-фамилиянгизни айтасизми?

- Абдушарипов Озод. Мана бир йилу уч ой бўлди. 16 июл куни бўлди бу воқеа. Март ойида берган аризамнинг жавобини август ойида олдим. Кўп ерларга ëздим. Президентга ҳам ëздим. Фойдаси бўлмаяпти. Бўритош ака Мустафоев яхши одам. Лекин менинг ëзганларим у кишига етиб бормаяпти. Илтимос шуни эшиттирсангиз. Раҳбарлар бир эшитса¸ дейди хивалик тингловчимиз Озод ака.

Турк ëзувчиси Азиз Несиннинг маршрутли такси ҳақидаги ҳикояси бор. Таксига чиққан йўловчилар манзилга етгунча ўз арзларини айтиб нолийверадилар¸ энг муҳими, ичини бўшатиш. Аммо эшитганимиз икки жабрдийда ўз ҳақларини йиллар давомида маҳкамаларда ҳимоя қилишга вақт ва имкон топгани шоëн таҳсинга лойиқ. Даъвогар суст бўлса¸ қози муттаҳам бўлади.


Яна пластик карточка ҳақида

Эркин микрофонга қўнғироқ қилган бувайдалик отахонни ўйлантирган нарса Ўзбекистондаги ойликларнинг пластик карточкага ўтказилаëтгани.

- Мен Бувайдаданман. Ўзим оддий пенсионер одамман. Шу пластик карточка ҳақида бир-икки гап айтсангизлар¸ шуни йўлга солса бўладими?

Озодлик: Нима ҳақда?

- Пластик. Болаларнинг ойлиги тўғрисида.

Озодлик: Қанақа муаммолар бор пластик карточка билан?

- Банкдан алмаштириб бермаяпти. Таниш-билиш қилиб алмаштирадиган бўлсангиз¸ 10 фоиз берасан, дейди. Пластикда 100 минг бўладиган бўлса¸ 10 минг олиб қолади. Шу ëғига мен ҳеч тушунмайман-да. Шу сизлар гапириб қўйсангизлар¸ йўлга тушиб қолармикан, деган мақсад билан сим қоққан эдим сизларга.

Озодлик: Сизнинг пенсиянгиз¸ болаларнинг пуллари пластикка тушаяптими?

- Менинг пенсиям эмас¸ болаларнинг полний ойлиги пластикка ўтади. Менинг пенсиям оилага етмайди-да. Болаларнинг ойлигини алмаштириб, пул қилиб олайлик десак¸ банкдан пул қилиб бермайди. Магазиндан нарса харид қилай десак¸ ун¸ ëғдан бошқа нарса ололмаймиз. Уст-бош олиш керак бунга¸ деҳқон бозорига кириш керак¸ сабзи¸ пиëз олиш керак. Бу нарсаларга пул етказиб бўлмаяпти-да. Ўшанга мен ҳам сизларга арз қилайчи, деб сим қоққан эдим.

Озодлик: Болаларингиз қаерда ишлайди?

- Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди¸ дейди бувайдалик тингловчимиз.

**********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG