Эроннинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари мамлакатда кенг кўламли ҳарбий машқларга старт берилганини эълон қилди.
Ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили генерал Аҳмад Мигҳоний сўзларига кўра, беш кунга мўлжалланган машқлардан мамлакат ядровий иншоотлари ҳимоя тизимини такоммилаштириш каби мақсадлар кўзланган. Генерал, шунингдек, ҳарбий машқлар асосан Эрон ядровий иншоотлари жойлашган мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий ҳудудларида ўтказилишини маълум қилди.
Айни пайтда Эрон агентликлари 22 ноябр куни бошланган машғулотларни “улкан” амалиёт дея атамоқдалар.
Теҳрон бу каби ҳарбий машқларни мунтазам тарзда ўтказиб келади ва ўз ядровий иншоотларига қарши уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумларни бартараф этиш мақсадида ўз армияси салоҳиятини ошираётгани ҳусусида баёнотлар ҳам бериб туради.
"Бироқ 22 ноябр куни бошланган машқлар аввал мамлакат ҳудудида ўтказилган ҳарбий машқлардан фарқ қилади", дейди Озодлик радиосининг минтақадаги мухбири Ҳуссайн Ариён.
- Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ўтмишда мувофиқлаштирилмаган эди. Бу ишни ҳаво кучлари ва қисман Инқилоб посбонлари корпуси бажараётган эди. Кейинчалик эса, Эрон бу кучларни барчасини бирлаштириб, ҳаво ҳужумига қарши ягона мудофаа кучлари яратди,- дейди Ҳуссайн Ариён.
Машқлар арафасида эса Эрон Ислом инқилоби посбонлари вакилларидан бири Эрон ҳужумга учрагудек бўлса, Теҳрон дарҳол Исроилни нишонга олиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.
Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманайининг Инқилоб посбонлари корпусидаги вакили Можтаба Золноур ИРНА агентлиги билан суҳбатда: "Агар Исроил ракеталаридан биронтаси Эрон ҳудудига келиб тушса, Теҳрон ракеталари Тел-Авивнинг "қоқ юраги"ни нишонга олади", дея таъкидлади.
Исроил ҳам АҚШ ҳам ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронни ядровий қуролга эгалик қилиш урунишларини олдини олиши мақсадида бу давлатга қарши куч ишлатиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирган.
Ғарб давлатлари Эронни ўз дастури ёрдамида ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади.Эрон эса иддаоларни инкор қилиб, ўз дастури фақат тинчлик мақсадларига йўналтирилганини айтмоқда.
Бундан икки кун аввал эса Брюсселга тўпланган жаҳоннинг қудратли олти давлат вакиллари Эроннинг БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги таклифларини инкор этганидан таажжуб билдирдилар.
Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни юмшатиш мақсадида бу давлатга ўз уранини хорижда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилмоқда. Бироқ Теҳрон ушбу таклифларни инкор қилиб, ўз уранини хорижга юбормаслигини маълум қилди.