Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:47

Техас хунрезлиги сабабчисига айблов эълон қилинди


Техас штатидаги Форт Ҳуд ҳарбий базасида аксарларга қарата ўт очган АҚШ армияси психиатри майор Нидал Ҳасанга нисбатан қасддан одам ўлдиришга урингаликка оид 32 айблов илгари сурилди.

Техасдаги ҳарбий базада 5 ноябр кунги қонли воқеаларнинг сабабчиси майор Ҳасанга аллақачон қасддан қотиллик содир қилганликка оид 13 айблов қўйилган.

Воқеа гувоҳларига кўра, америкалик мусулмон бўлган майор отишмани бошлашдан аввал стол устига сапчиб чиққан ва “Оллоҳу акбар!”, деб бақирган. Маълум бўлишича, у иккита тўппонча билан қуролланган бўлган.

Бир кун аввал Ҳасаннинг адвокатига айбланувчининг судда иштирок эта олиш қобилияти ва унинг руҳий аҳволини ўрганиш учун текширув ўтказилиши ҳақида билдиришнома юборилди.
XS
SM
MD
LG