Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Вячеслав Тихонов бугун Москвада дафн қилинади.


Россиялик таниқли актёр Вячеслав Тихонов Новодевиче қабристонига кўмилишидан олдин ҳамкасблари ва мухлислари учун видолашув маросими бўлиб ўтади.

Узоқ вақтдан бери юраги хаста бўлган Тихонов жума куни Москвадаги касалхоналардан бирида оламдан кўз юмган эди.

Вячеслав Тихонов ғарбликларга 1967 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Уруш ва тинчлик” филми орқали яхши таниш. Тихонов 1950 йилдан бери 50дан ортиқ филмда роллар ўйнади.

“Баҳорнинг 17 лаҳзаси” филмида у Совет Иттифоқининг жасур разведкачиси Штирлиц ролини ўйнаган.
XS
SM
MD
LG