Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 04:14

Ўзбекистон газ узатишни камайтирди


Тожикистондаги йирик корхоналар ўзбек газига қарамдир.
Тожикистондаги йирик корхоналар ўзбек газига қарамдир.

Ўзбекикстон 7 январдан бошлаб Тожикистонга узатилаётган табиий газ ҳажмини 30 фоизга қисқартирди. Бунга тожик томонининг газ пулини олдиндан тўламагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Газ берилишининг қисқартирилиши туфайли Тожикистондаги бир қатор йирик ширкатлар фаолияти ҳам тўхтаб қолган.

“Тожиктрансгаз” корхонаси расмийси Шавкат Шойимов табиий газ экспорти борасида имзоланган янги шартномага мувофиқ Тожикистон ҳар минг куб метр ўзбек гази учун 240 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлаши лозимлигини айтди.

Ўтган йил декабрида Тошкентда томонлар ўртасида имзоланган шартномага асосан Тожикистон Ўзбекистондан ҳар уч ойда 90 миллион куб метр табиий газ импорт қилади ва бунинг учун ҳар ўн кунда газ пулини олдиндан тўлаб боради.

“Тожиктрансгаз” корхонаси масъулларидан бири Фаридун Муҳиддиновнинг айтишича, айни пайтда Тожикистоннинг табий газ учун Ўзбекистондан қарзи йўқ. Бироқ Тожикистон томон газ пулини белгиланган муддатгача олдиндан тўлай олмаётгани туфайли Ўзбекистон 7 январ куни табиий газ ҳажмини 30 фоизга қисқартирган.

- Биз қанча газ керак бўлса, улар шунча узатишга тайёр. Бу ерда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Аммо шартномага мувофиқ газ пулини биз олидиндан тўлаб туришимиз шарт. Лекин биз учун ҳозир шу маблағ катта муаммо бўлиб турибди. “Ўзбектрансгаз”нинг табий газ экспорти ҳажмини қсқартиришига ҳам шу сабаб бўлди, - дейди “Тожиктрансгаз” корхонаси раиси маслаҳатчиси Муҳиддинов.
Расмийнинг билдиришича, ҳозирда корхона ихтиёрида яна икки - уч кун учун табиий газ сотиб олишга етадиган маблағ қолган холос.

Газ ҳажми 30 фоиз қисқартирилиши ортидан бу мамлакатдаги “Талко” алюминий ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотининг асосий қисми Роғун ГЭСи қурилиши учун юборилаётган “Тожикцемент” корхоналари катта зарар кўрмоқда экан.
“Тожикцемент” корхонаси раиси ўринбосари Фазила Сафарова табиий газ муаммоси ортидан ўз корхонаси фаолиятини вақтинчалик тўхтатганини айтди.
Иқтисодий масалалар бўйича мустақил таҳлилчи Давлат Усмон фикрича, “Тожикцемент” корхонасининг тўхтаб қолиши Роғун ГЭСи қурилиши учун жуда қимматга тушиши мумкин.

-“Тожикцемент” корхонаси ишлаб чиқараётган 500 маркали цемент жаҳон бозорида жудда қимматга сотилади. Тожикистонда қурилаётган ГЭСлар, хусусан, Роғунни айнан мана шу цемент билан қурамиз. Аммо табиий газ тақчиллиги сабабли бу маркадаги цементни хориждан импорт қилинса, Тожикистон учун жуда қимматга тушиши табиий, -дейди мустақил таҳлилчи.


Таҳлилчи фикрича, Тожикистоннинг “Тожикцемент” ҳамда “Талко” алюминий ишлаб чиқариш корхоналари доимо Ўзбекистон табиий газига катта эҳтиёж сезиб келган.

Собиқ шўролар замонида Ўзбекистон Тожикистонга йилига 1 миллиард куб метр табиий газ узатиб турган.

Аммо “Тожиктрансгаз” корхонаси расмий маълумотларгига кўра, мустақиллик йиллари бу рақам 750 миллиондан 250 миллион куб метрга қисқарган.

Табиий газнинг ҳар минг куб метри учун нарх эса шу давр ичида 55 АҚШ долларидан 240 долларга кўтарилган.

Тожикистон иқтисодий тадқиқодлар маркази раиси Нуриддин Қаюмов фикрича, мавжуд вазиятдан чиқишнинг ягона йўли бу мамлакатдаги газ заҳираларини ўзлаштиришдир.

“Тожикгеология” тахминларига кўра, Тожикистондаги табиий газ заҳиралари 800 миллиард куб метрни ташкил қилади.

Айни пайтда бир қатор хорижий ширкатлар, жумладан, Американинг “Тетис Петролиум” ва Россиянинг “Газпром” ширкатлари газ заҳираларининг тахминан 200 миллиардини аниқлагани айтилмоқда.

Россия президенти Димитрий Медведев Тожикистонга 2008 йилдаги расмий сафари чоғида “Агар бу йўналишда ишлар яхши йўлга қўйилса, келгуси икки, икки ярим йил бадалида Тожикистоннинг ўз табий гази бўлиши мумкин”лигини уқтирган эди.

Бироқ Тожикистондаги табиий газ заҳираларини аниқлаш йўналишида ишлаётган хорижий ширкатларнинг бирортаси ҳозиргача Тожикистон қачон ўз табий газига эга бўлишини аниқ айтиб бера олганича йўқ.
XS
SM
MD
LG