Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:52

Эронга қарши санкция қўллаш масаласи яна кун тартибида


АҚШ ва унинг иттифоқчилари жорий ҳафта охирида Ню Йоркда учрашиб, Теҳронга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилишади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон журналистларга маълум қилди.

Клинтон хонимга кўра, ҳозирча Обама маъмурияти Эронга нисбатан санкция қўллаш масаласида тўла-тўкис қарорга келгани йўқ, лекин маъмурият ана шу йўналишда иш олиб бормоқда.

Октябр ойида Қўшма Штатлар ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари – Британия, Франция, Хитой ва Россия ҳамда Германия Эронга Атом энергияси халқаро агентлиги воситачилигида таклиф этилган режани қабул қилиши учун йилнинг охиригача муҳлат берганди.

Бу режага кўра, Теҳрон ўз реакторлари учун бойитилган уранни ташқаридан сотиб олиши кўзланган.

Дастлаб бу таклифга рози бўлган Теҳрон кейин ўз шартларини қўя бошлади. Кўп ўтмай Теҳрон ўзи илгари сурган шартларга оид жавобни ортиқ кута олмаслиги баён қилди.

Юқори бойитилган уран ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин. Ғарб давлатларининг Эрон ўз ядровий дастури орқали бунга эришишга ҳаракат қилаётганига оид айбловларни Теҳрон рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG