Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2023, Тошкент вақти: 04:55

Москва ва Вашингтон музокаралари давом этади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича янги келишув юзасидан АҚШ билан олиб борилган музокаралар январ ойининг иккинчи ярмида қайта бошланишини маълум қилди.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича 1991 йилда имзоланган эски келишув муддати 2009 йил 5 декабр куни тугади.

Йил охирига қадар янги келишув имзолаш умидида Женева шаҳрида икки томон расмийлари ўртасида ўтказилган учрашув натижасиз тугади.
XS
SM
MD
LG