Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:47

Толибларга қуролдан воз кечиш таклиф қилинмоқда


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Толибон ҳаракати раҳбари мулла Муҳаммад Умарнинг Афғонистон ҳукумати билан тинчлик йўлини танлашига шубҳа билдирди.

Душанба куни Гейтс мухбирларга Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш жараëнида ярашув жараёни ва террорчиларга алоқаси бўлмаган толибларнинг жамиятга интеграциялашиши муҳим эканини айтди.

Шу ой охирида эълон қилиниши кутилаётган Афғонистон ҳукуматининг янги дастурида ўз қуролларини топширишга рози бўлган жанггарилар касб эгаллаши учун тайёргарликдан ўтказилиши ва уларга молиявий ёрдам берилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG