Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:04

Бин Ладинга нисбат берилган мурожаатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганича йўқ


АҚШ расмийлари Ал-Қоида етакчиси Усама Бин Ладинга нисбат берилган аудио мурожаатнинг ҳақиқийлигини ҳозирча тасдиқлай олмасликларини айтмоқда.

Ал-Жазира телеканалида эфирга берилган аудио тасмада Бин Ладинга тегишли экани айтилаётган овоз Рождество байрами куни Детройтга кетаётган самолётни портлатиш уринишини олқишлади ва Қўшма Штатларга қарши янги ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

Оқ уй маслаҳатчиси Дэвид Акселрод CNN каналига берган интервьюсида аудио мурожаатнинг асл эканини тасдиқлай олмаслигини таъкидлади. Лекин, деди у, мурожаатнинг манбаси қандай бўлишидан қатъи назар, у “бегуноҳ одамларни оммавий қирғин қилишни оқловчи қуруқ гаплардан иборатдир.”

Бир дақиқали аудио ёзувидаги овоз Рождество куни самолётни портлатишга уринган асли нигериялик Умар Форуқ Абдулмуталлибни “қаҳрамон”, дея атаб, Қўшма Штатлар Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этадиган бўлса, унга қарши янги ҳужумлар уюштирилиши ҳақида таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG