АҚШ президенти Барак Обама биринчи марта Конгресс олдида “Мамлакатдаги аҳвол тўғрисида" йиллик ҳисобот билан чиқиш қилди.
Ўз мурожаатини бошлар экан Обама, иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, Американинг истиқболлари ва унинг кучли давлат бўлиб қолиши ҳақида некбин эканини таъкидлади.
Президент ўз мурожаатининг асосий қисмини АҚШ иқтисодини жонлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасни ислоҳ қилиш ҳамда Америкага қарши эҳтимолий террор ҳужумларининг олдини олиш каби масалаларга бағишлади.
Обама ўз мурожаати давомида Эроннинг мунозарали ядровий дастурига ҳам тўхталди. Оқ уй раҳбари, Эрон етакчилари ўз зиммаларидаги халқаро мажбуриятларга нисбатан беписандлик билан муносабатда бўлишда давом этса, бунинг “жиддий оқибатлари” бўлишидан огоҳлантирди.
Обама ўз нутқининг Афғонистонга оид қисмида олдинда жуда қийин кунлар тургани, лекин АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция муваффақият қозонишига ишончи комил экани таъкидлади.
Президент “Мамлакатдаги аҳвол тўғрисида"ги мурожаатининг Ироққа оид бобида Ироқ уруши тугаётгани ва Америка қўшинлари уйга қайта бошлаганини қайд этди.