Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 11:31

Тожикистонда халқ пулини ГЭСга сарфлаш назорати кучайди


Тожикистон президенти Имомали Рахмон журналистлар, ноҳукумат ташкилотлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат “Жамоат комиссияси” тузиш ҳақида фармон чиқарди.

Мазкур комиссиянинг вазифаси халқ маблағи Роғун ГЭСи қурилишига қандай сарфланаётгани тўғрисида ҳар 10 кунда ҳисобот беришдан иборат.

Тожикистон Молия вазирлиги ГЭС лойиҳасини амалга ошириш учун 6 январ куни Роғун акцияларни сотувга чиқарган.

Шу пайтгача 671 миллион долларлик акция сотилгани айтилмоқда.

Аммо ўтган ҳафта президент Рахмон акциялар суст сотилаётгани учун қониқиш хосил қилмаганини айтган.

Тожикистон ҳукумати жами 6 миллиард сомоний, яъни, 1 миллиард 370 миллион долларлик Роғун акциясини чиқарган.
XS
SM
MD
LG