Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2023, Тошкент вақти: 11:05

Россияда ўзбекистонлик қочқин бедарак йўқолди


Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида ўзбекистонлик қочқин бедарак йўқолган. Бу ҳақда Россиядаги Фуқаровий кўмак ташкилоти маълум қилди.
38 ёшли Дилшод Қурбонов учинчи давлатнинг қочқинлик мақомини қўлга киритган, аммо чиқиш визаси йўқлиги сабаб бу имкониятдан фойдалана олмаётган эди.

Қурбонов Тульск вилоятида 2007 йилнинг май ойида ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётгани сабабли ҳибсга олинган ва кейинчалик озод этилганди.

Ҳибсда сақланар экан, Қурбонов Россия ҳукуматидан уни ватанида қийноқ ва адолатсиз судлов кутаётгани сабабли ўзига қочқинлик мақоми беришларини сўраб мурожаат қилган эди.

Дилшод Қурбонов Ўзбекистонда тақиқланган исломий ҳаракатларга аъзоликда, жумладан, ЖКнинг 159-моддасига мувофиқ, "Ўзбекистон коституциявий тузумига тажовуз қилганлик"да айбланган.
XS
SM
MD
LG