У мумтоз шарқ куйларини қиёмига етказиб ижро этади. Ширакайф тингловчилар ҳўнг-ҳўнг йиғлайди ва ёнидаги бор пулларини Флейтанинг очиқ турган ғилофига келтириб ташлайди. Маҳалла аҳли ҳам бар атрофида қалдирғочдек тизилиб, ижрочи маҳоратига тан беради. Ҳафизулла терлаб-пишиб кетади, асбобни пуфлаётганда қулоқлари остида тухумдек шиш пайдо бўлади. У “Биринчи муҳаббатим” куйини ижро этаётганда тингловчилар жўр бўлиб қўшиқ айта бошлайди:
“Садо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим...”
Оломон орасида Чеҳрагул бир кўриниш берадию ғойиб бўлади. “Биринчи муҳаббатим” куйи авж пардага кўтарилган чоғда Ҳафизулла бирдан ҳушидан кетиб соз ғилофига юзтубан йиқилади. Яхшиямки, пуллар ғарами бор экан, акс ҳолда нафақат қулоқларининг ости, балки башараси ҳам бақанинг бетига ўхшаб қолар эди. Бармен кружкада совуқ сув келтириб созанда юзига пуркайди, сўнг чалқанча ётқизиб қўяди. Ярим соатдан кейин Ҳафизулла ҳушига келади. Томошабинлар давомли гулдурос қарсак чалиб юборади. Қарсакбозлик давом этаётган пайтда ним қоронғи кўчадан аёл кишининг чинқириғи эшитилади. Ким, нега чинқиради? Буни ҳеч ким билмайди. Воқеа бошқача тус олади. Чинқириқ тинган заҳоти ўша томондан битта “Ласетти” катта тезликда учиб чиқиб, “Ҳирмонтепа” лавҳаси осиб қўйилган бетон устунга келиб қарсиллаб уриладию ўчиб қолади. Ҳайдовчига ёрдам бериш учун одамлар ёпирилиб боради. Енгил машинанинг пешонасига “ZeroMax” ёрлиғи ёпиштирилган, оғзи-бурнидан қон оқаётган ҳайдовчи йигит ўчиб қолган машинанинг тезлик узатгичини алмаштириб орқага тисарилиб олмоқчи бўлар, дам-бадам сигнал чалиб, ёнидаги ўриндиқ суянчиғига битта қўлини ташлаб орқасига қараб: “Йўлдан қочинглар!” деб қичқирар эди. У ғирт маст эди. Шу пайтда кимдир машина эшигини шартта очиб ҳайдовчининг гирибонидан олиб ерга судраб туширади ва қулоқ-чаккасига тарсаки тортиб юборади. Ҳайдовчи капот устига чалқанча йиқилади, сўнг сирғалиб олдинги ғилдирак ёнига тушади.
-Ҳасан, Ҳумоюнда айб йўқ, уни урма! – деб қичқиради ҳушига келиб қаддини тиклаган Ҳафизулла. – Уриш керак бўлса, мана, мени ур! – деб ёқасини йиртиб йигит устига хезланиб боради.
Оломон бирдан чайқалиб ҳаракатга тушади: кўпчилик Ҳасаннинг йўлини тўсиб чиқади, кимдир орқасига ўхшатиб тепади, орқасига қайрилган чоғда уч-тўрт киши Ҳасанга ташланиб, уни йиқитиб олади. Йиқилиб ётган йигитни оломон ўртага олиб тепкилайди.
-Одамлар, бас қилинглар! Уриш керак бўлса, мана, мени уринглар!
-Йўқ, биз халқ назарига тушган санъаткорни урмаймиз! – дейди оломон жўр бўлиб. – Наоборот, биз сизни ҳимоя қиламиз. Айтинг, яна кимни урайлик?
-Мана, мени уринглар!
Нохос оломоннинг кўзи катта кўчанинг нариги бетида тасбеҳ ўгириб, дам-бадам соқолини тутамлаб турган йигитга тушиб қолади.
-Юсуф, ялангтўш, қоч тезроқ! – деб қичқиради Ҳафизулла жон ҳолатда. – Қоч дейман! Қочмасанг, оломон сени уриб ўлдириб қўяди!
Оломон Юсуф томон талпинган чоғда ғизиллаб келаётган битта “Тико” унинг ёнига келиб тўхтайди. “Тико” илкис ўрнидан қўзғалади; Юсуф орқа ўриндиққа ўтиришга аранг улгуради.
-Нима гап, тинчликми? – деб сўрайди ҳайдовчи ойнадан бошини чиқариб.
Оломон жавоб бериш ўрнига қўлига илинган кружка борми, бўш шиша борми – ҳамма нарсани машина тарафга улоқтиради.
Хайрият, бу пайтда машина хийла олислаб кетган эди.
-Қани Расул?! – деб қичқиради кимдир.
-Қайси Расул?
-Ғилай Расул!
-Э-э, Оқтепага қаллиқ ўйинига бориб сўзак касалини юқтириб олибди-ку! Тунов куни уни Тахтиқорача довонида кўрган одам бор: қишлағига жуфтакни ростлабди, ярамас!
-Ўшани ҳам уриб ўлдириш керак!
Ғала-ғовур босилиб бар мижозлари жой-жойига қайтади. Яна бир-икки кружкадан босим пиво ичилади.
-Уста, энди Ҳайдалиш куйини чалингиз! – деб буюртма беради бармен.
-Мен ундай куйни билмайман, – дейди Ҳафизулла.
-Тогда, билганингизни чалингиз. Халқ маҳтал бўлиб қолди. Қани, бошланг!
Ҳафизулла куй ижро этиш ўрнига Флейтани қучоқлайдию кўзларидан юм-юм ёш оқизиб хиргойи қила бошлайди:
“Тўрт қадам қолади етишга менга,
Тўрт қадам қолади етишга сенга,
Нега қўрқамиз бахтли бўлишга...”
-Дў-ўст, вой-дод! – деб қичқиради ширакайф оломон.
Халқона томоша ярим кечагача давом этади.
Чеҳрагул қайтиб қорасини кўрсатмайди.
Ўша ажабтовур томошадан сўнг Чеҳрагул кўчага ҳам чиқмай қўяди.