Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:09

Эронда мухолифат партия фаолияти тақиқланди


Эрон ҳукумати мухолифатга нисбатан таъқибларни кучайтиршнинг бир қисми ўлақроқ, мамлакатнинг энг йирик ислоҳотчи партия фаолиятини таъқиқлаб қўйди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Сайид Солат Муртазавийнинг мамлакат адлия вазирлиги Исломий Эрон ҳамкорлик фронти партиясининг сиёсий фаолият юритиш ҳуқуқи бекор қилингани ҳақидаги баёнотини ИСНА агентлиги тарқатди. Бу хабарни Эрон адлия вазирлиги тасдиқлаганича йўқ.

Исломий Эрон ҳамкорлик фронти эълон қилган баёнотда, ҳукумат партияйнинг 11 мартга белгиланган йиллик қурултойини тақиқлаш орқали мамлакат конституциясини бузгани айтилади. Партиянинг тақиқланиши ҳақида суд қарори йўқлиги ҳам баёнотда қайд этилади.

Партия етакчиси Муҳсин Мирдомодий ва унинг бир неча сафдошлари ўтган йили президентлик сайловидан кеийин юзага келган норозиликлар ҳукумат томонидан куч билан бостирилгач қамоққа олинган эди. Партия мамлакатда демократик ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидан қайтмаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG