АҚШ Конгрессининг Намоёндалар палатаси соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги тарихий қонун лойиҳасини қабул қилди.
Республикачилар жуда қимматга тушишини таъкидлаб қарши чиқаётганига қарамай, демократлар янги қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун зарур бўлган 216тадан кўп овоз олишга муваффақ бўлди.
АҚШ президенти Барак Обама бу ислоҳотни устивор вазифа қилиб белгилаган.
Янги қонун лойиҳаси 30 миллион америкаликни соғлиқни сақлаш суғуртаси билан таъминлашни назарда тутади.
Бу АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасида катталар учун 1965 йилдан бери илк бор қабул қилинган энг йирик ижтимоий ислоҳот қонун лойиҳаси экани айтилмоқда.