Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:49

Эркин микрофон - Кимга тўй¸ кимга аза?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 61 Қирғизистондаги воқеаларга шундай ном 2 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 61 Қирғизистондаги воқеаларга шундай ном 2 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қирғизистондаги воқеаларни давлат тўнтариши деб атаганлардан бири¸ Ўзбекистондаги репрессияларнинг янада кучайишини тахмин қилади.

Бугунги эркин микрофон дастурига Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан қўнғироқлар бўлди.

Сурхондарë¸Жарқўрғон: Эккан-тикканимни сотиб уйланаман!

- Мен Жарқўрғонданман. Сиз билан гаплашаëтганимдан бениҳоя хурсандман. Сизнинг овозингизни радиода кўп эшитаманда. Уйланмаганман ака.

Озодлик: Ëш нечада?

- 24 да.

Озодлик: Уйланмоқчимисиз энди?

- Насиб бўлса¸ шу йил уйланмоқчиман.

Озодлик: Пул-мул топдингизми?

- Ҳа¸ пуллар етарли. Ишламайман¸ деҳқончилик қиламан. Огородим бор.

Озодлик: Бу йил нима экдингиз?

- Бу йил картошка экдим¸ пиëз экдим. Шуларнинг пишишини кутиб турибман. Пишса¸ насиб қилса пул бўлса¸ уйланамиз.


Фарғона шаҳри: Ўзбекистон тинч турганига шукур.

- Фарғонанинг ўзиданман. Аҳволлар яхши Фарғонада. Яшаш бўлса яхши. Ҳамма ëқ тинчлик¸ осойишталик.

Озодлик: Қирғизистондаги воқеаларни эшитдингизларми?

- Ҳа¸ анави тўполонними?

Озодлик: Ҳа.

- Энди қўни-қўшнилардан¸ орқаваротлардан эшитаяпмиз.

Озодлик: Нима дейишаяпти?

- Тўполон бўлибди¸ отишма бўлибди дейишди. Телевизорда кўрсатди ОРТ да. Ўшанда кўрдик. Энди ўтирибмиз биз ҳам тинчлик бўлсин¸ деб ваҳимага тушиб.

Озодлик: Нимага ваҳимага тушасиз? Бировларнинг юртику бу.

- Ҳа энди қўрқасизда.

Озодлик: Одамлар нима деяпти? Ëмон бўлди деяптими¸ яхши бўлди деяптими?

- Энди ëмон бўлди дейишаяптида. Яхши бўлди¸ дейишармиди. Ëмон. Масалан¸ мен ўзим ҳам ëмон дейманда. Одамлар ўлибди¸ нечтаси ярадор бўлибди. Ваҳимада энди бу. Ўзимизда тинчлик. Энг тинч жой ўзимизники бўлиб қолди шекилли. Илоҳим кўз тегмасин. Тинч бўлсин. Ҳамма жойда ҳам тинч бўлаверсин. Охиригача шунақа бўлсин. Мен энди телевизорда кўрганим¸ қўни-қўшнилардан эшитганимни айтаяпманда сизга. Уйда ўтирсам¸ пенсионерман. Унча-мунча нарсани билавермайман. Кўчага кам чиқаман.


Қашқадарë¸ Муборак: Мурод Жўраев ҳақида гапирсак¸ қамаб қўйишади.

- Қашқадарë вилояти¸ Муборак туманидан. Исмим Шаҳриддин.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 15 да.

Озодлик: Гапирадиган гапларингиз борми? (шу ерда телефонни ëши каттароқ бир киши олди)

- Ака¸ қалайсиз¸ зўрмисиз? Абдулла Искандарми бу?

Озодлик: Ҳа¸ Абдулла Искандарман. Ассалому алайкум.

- Зўрмисиз ака? Соғликлар жойидами?

Озодлик: Раҳмат. Ўзингиз яхшимисиз?

- Шукур.

Озодлик: Муборакда аҳволлар қандай? Яхшими?

- Бўлади.

Озодлик: Асли Муборакданмисиз?

- Ҳа.

Озодлик: Муборакда бир пайтлар Мурод Жўраев деган шаҳар ҳокими бўларди. Шуни эслайсизларми?

- Таниймизда¸ эшитганмизда¸ энди нима қилиб бўлмайди¸ гапириб бўлмайди. Ўзингиз биласизку шароитни.

Озодлик: Нимага гапириб бўлмайди? Гапирманглар деб қўйибдими?

- Энди нима қилиб қўядида. Қамаб қўяди. Ўзингиз биласизку. Сиëсатга ралашиб бўлмайди. Менга қаранг. Радиоларингизни эшитамиз. Бошқа гап гапириб бўлмайди. Ўзингиз тушунасизку.


Бухоро: Қашшоқлик бугун шундай бўлса¸ 10 йилдан кейин қандай бўлади?

- Энди мени кечирасиз. Ҳозир кимлигимни айтишнинг ҳожати йўқ. Кайфият яхши¸ ëмонмас. Ўзбекистон кризисми нима бу тушунмай қолдим. Яна 10 йилдан кейин нима бўлади¸ бунга ҳам тушунмаяпман. Яшаш шароитимиз¸ аҳволимиз қандай бўлади? Охири қаерга боради? Мен мутлақо тушунмаяпман. Эрталабдан кечгача ўтирамиз. Ҳеч қанақа бир даромад йўқ. Халқда пул бўлмагандан кейин даромад йўқда. Бухороданман. Худо насиб қилса¸ ҳамма ақлимни жам қиламанда¸ кейин айтаман айтадиган гапимни. Ҳозирча нима дейишга ҳам ҳайронман тўғриси. Ойликлар вақтида берилмаëтганини ҳамма билади. Менинг айтишим ноқулай ҳам тўғрисини айтсам. Бундан ташқари газ¸ светларни ўзларингиз яхши биласизлар. Лекин халқнинг яшаши қийинда. Пул йўқ халқда. Тўғрисини айтсам¸ ҳамма томонлама пул йўқ. Аҳвол ҳозир шундай бўлса¸ 10 йилдан кейин қандай бўлади ҳеч тасаввур қила олмаяпман. Шуни кейин бир гаплашсак яхши бўлардида ўғлим. Нима дедингиз?


Тошкент вилояти: Қирғизистондаги воқеани қўлламайман!

- Қирғизистонда бўлган давлат тўнтариши бошга тушган кулфат. Бу фақат Қирғизистон бошига тушган кулфат эмас, Ўрта Осиë халқининг фожиаси. У ерда қанча одамлар ўлди¸ 85 киши ўлибди. Бу фожианинг одлини олиш мумкин эди. Бу эса шу билан бир қаторда тўнтаришда асосан ҳам мухолифат¸ ҳам давлат арбоблари айбдор. Шу билан бир қаторда демократияга путур етказишди. Ҳозир нодемократик давлатлар раҳбарлари энди ниқоб қилиб олиб “Мана сизларга демократия. Қирғизистонда нима бўлди?” деб ҳатти-ҳаракатини ҳар бир гапда гаплашишади. Нима учун шундай бўлди? Ҳозир нима қилиш керак¸ деган савол туғилиши мумкин. Ҳозирги вақтда¸ менинг билишимча¸ Қирғизистон ҳукумати Бакиев бошлиқ қонун устуворлигини та-мин этиб¸ давлатни бошқариши керак. Аммо Қирғизистон қонунлари ва конституцияси асосида иш олиб бориш керак. Мухолифат билан ҳукуматда қонли хунрезликка бўлган сабабчиларнинг ҳаммасини жавобгарликка тортиш керак. Бўлмаса ҳеч вақтда Қирғизистонда тартиб бўлмайди. Албатта, шуни нимага тортилмаса бўлмайди.


Ўшлик тингловчи: Новқат маҳбуслари озод қилинадими?

- Ваалайкум ассалом. Хурсандман сиз билан гаплашаëтганимдан Абдулла Искандар. Ўзим қирғизистонликман. Россиянинг Екатеринбург шаҳридан сизларга уланаяпман. Қирғизистон воқеаларини кузатиб турибман. Ҳозирги муваққа ҳукумат устига келган мухолифат вакилларига сизлар оқали гапирадиган гапларим бор эди. Агар имконият бўлса¸ боғлансангизлар¸ шу гапларни етказиб қўйсангизлар. Эфирда шу саволларга жавоб беришса яхши бўларди. Роза Ўтунбоева¸ Ўмурбек Текебаев ëки Алмаз Атамбаевлардан бир илтимосим бор эди. Булар Қирғизистоннинг Новқат воқеалари даврида қамалган 32 киши тўғрисида¸ агар хотирам панд бермаса¸ ўшалар қамалган ва ўзлари мухолифат бўлиб турган пайтда яхши гапларни гапиришган. Энди бу инсонларнинг бундан кейинги тақдири тўғрисида қандай ҳаракатлар қилишмоқчи? Сизларнинг сайтларингизда Роза Ўтунбоева билан бўлган суҳбатда бу киши инсон ҳуқуқлари Қирғизистонда бузилаëтганлиги тўғрисида жуда яхши гаплар гапирган эди. Энди бу инсoнларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай ҳаракатлар қилишмоқчи?

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG