Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2023, Тошкент вақти: 21:19

Матбуот душманлари рўйхати эълон қилинди


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган Матбуот эркинлиги халқаро куни арафасида матбуот душманлари рўйхатини янгилади.

Ташкилотнинг “матбуот хоинлари” деб аталувчи рўйхатида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Хитой президенти Ху Цзин Тао, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Россия бош вазири Владимир Путин каби давлат етакчилари бор.

"Каримов собиқ совет ҳукмдорларининг шафқатсиз хусусиятларига эга ва унинг қурбонлари орасида режим сиёсатини танқид қилувчи журналистлар ҳам бор. Улар ё бедарак йўқолади, руҳий касалликлар шифохонасига ё қамоққа ташланади", дейилади ташкилот ҳисоботида.

Бу рўйхатда, шунингдек, Чеченистоннинг Кремлга содиқ президенти Рамзан Қодиров ва Афғонистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Мулла Умарнинг номлари ҳам келтирилган.

"Қодиров сиёсатига қарши чиққан ҳар қандай одам “ҳалокатли оқибатлар”га юз тутиши мумкин", дейилади Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботида.

Шунингдек, ташкилотга кўра, Покистон ва Афғонистонда катта нуфузга эга бўлган Мулла Умар “эълон қилган жиҳод матбуотга ҳам қарши қаратилган.”
XS
SM
MD
LG