Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:28

АЭХА: Эрон уранни бойитиш ишларини давом эттирмоқда


Атом энергияси халқаро агентлигининг ёпиқ хисоботида айтилишича, Эрон уранни бойитиш ишларини кенг кўламда амалга оширишда давом этмоқда ва янги ускуналарни ўрнатмоқда.

"Эрон камида 5,7 килограмм юқори даражада бойитилган уранни ишлаб чиқарган ва Теҳрон "тинч мақсадларда" дея таъкидлаётган ядровий дастурнинг асл мақсадларига оид шубҳалар кучаймоқда", дея таъкидланади агентлик ҳисоботида.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Майк Ҳаммер ҳисобот “Эроннинг халқаро мажбуриятларга амал қилмётгани ва Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликдан бош тортишда давом этаётганини” аниқ кўрсатишини баён қилди.

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG