Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:10

Ўшлик ўзбеклар ўз уйларига қайта бошладилар


Қирғизистон Чегара хизмати ўтган ҳафта Ўш ва Жалолобод вилоятларида рўй берган этник тўқнашувлар туфайли Ўзбекистонга қочиб ўтганлардан 35 мингга яқини ўз уйларига қайта бошлаганини маълум қилди.

Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар ортидан бир неча юз минг ўзбек турар жойларини ташлаб, қўшни Ўзбекистондан бошпана топди.

Айни пайтда расмийлар Ўш шаҳар ва Жалолобод вилоятида вазият барқарорлашганини айтмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Қирғизистон хавфсизлик кучлари Ўш шаҳрининг айрим кўчалари ва туманларида “зачистка” амалиётларини олиб бормоқда.

Бундай амалиётлар Ўшнинг Наримон қишлоғи, шаҳардаги Калинин кўча маҳалласи, Ўш ва Помир кўчаси ва асосан маҳаллий ўзбеклар истиқомат қилувчи туманларда ўтказилди. Мазкур амалиётга гувоҳ бўлган ўшликларнинг Озодлик радиосига билдиришича, ҳарбийлар улар билан қўпол муносабатда бўлиб, эркакларга нисбатан куч қўллаган ва аёллардан тилла тақинчоқларини тортиб олган. Бундан ташқари ҳарбийлар ўзбеклар истиқомат қилувчи уйларга қурол ва наркотик моддалари ташлаб қўйиб, бир қанча шахсни ҳибсга олган.

Айни пайтда Ўш шаҳар комменданти Курсантбек Асанов Озодлик радиоси билан суҳбатда қирғиз ҳарбийларининг номақбул ҳаракатларига оид маълумот ва хабарларни кескин инкор қилди.
XS
SM
MD
LG