Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:36

Обама Хитойдан Шимолий Кореяни қоралашни талаб қилди


АҚШ президенти Барак Обама Хитойдан март ойида Жанубий Кореяга тегишли ҳарбий кеманинг чўктирилишида Шимолий Кореянинг қўли борлигини тан олишни талаб қилди.

Ўтказилган халқаро тергов натижасида, Жанубий Кореяга тегишли Чхонан ҳарбий кемасининг 26 март куни Шимолий Корея отган торпедодан чўккани аниқланди. Хитой халқаро тергов хулосаларни тан олишдан бош тортиб келмоқда.

Обама қўшни давлатга нисбатан босиқлик намойиш қилиши эҳтиёжини тушунишини айтаркан, бироқ “босиқлик билан давом этаётган муаммоларга атайлабдан кўр-кўрона муносабатда бўлиш орасида фарқ бор”, дея таъкидлади.

Хитой Президенти Ху Цзин Тао билан катта йигирмалик саммити доирасида шанба куни учрашган Обама бу ҳақда Хитой раҳбарига “очиқ” айтганини маълум қилди.

Жанубий Корея мазкур масалани БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига олиб чиққан, бироқ Хитойнинг расмий Пхенянни қоралашдан бош тортгани боис воқеага оид резолюция қабул қилингани йўқ.

Обама Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея мазкур ҳужумни амалга оширганига оид “аниқ-тиниқ” эътирофидан бошқасини қабул қилмаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG