АҚШ Сенати қўмитаси президент Барак Обама Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондонлигига кўрсатган номзодни бир овоздан маъқуллади ва бу масаланинг Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига хавола қилинишига йўл очиб берди.
Сешанба кунги тингловларда генерал Дэвид Петреус Сенатнинг қуролли кучлар масаласи бўйича қўмитасини Афғонистондаги вазият ўта “беқарор” эканидан огоҳлантирди.
У, шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги миссияси “охиригача бажарилиши”ни айтиб, душман буни билиб қўйиши лозим, дея таъкидлади.
- Афғон кучлари Афғонистондаги хавфсизлик вазифаларини мустақил равишда бажара олишлари учун йиллар керак бўлади. Шунинг учун Афғонистон бўйича ўз зиммамизга олган масъулият охиригача бажарилиши лозим бўлган миссиядир. На Толибон ва на афғон ёки покистонлик ҳамкорларимиз бунга шубҳа қилишлари лозим, деди Петреус.
АҚШнинг Ироқдаги урушини бошқарган генерал Петреус Сенат томонидан тасдиқланса, у ўтган ҳафта АҚШ ҳукумати етакчиларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристаллнинг ўрнини эгаллайди.