Суҳбатдошимиз Шуҳратбек Саиджамолов асли ўшлик. Унга кўра, Россиянинг Владивосток шаҳридаги ўзбеклар бир неча бор Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларга ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилишган¸ бироқ тўпланган пул маблағларининг бир қисми белгиланган манзилга етмай қолган.
- Бизда иккита бола уйидан хабар олгани кетган эди. Тошкентга тушиб, Тошкентдан Андижонга ўтишиб, Андижонда чегарадан ўта олмасдан бир ҳафта туриб қолишди. Кейин Ўзбек миллий марказига берамиз, дейишиб пулни ўтказишибди. Короче, ярми йўқ бўлиб кетибди ҳалиги пулни¸ дейди Владивостокда ўшликларга пул тўплаб узатган Шуҳратбек Саиджамолов.
Владивостокдаги ўшлик ўзбеклар тўпланган ëрдамларнинг айнан жабр кўрганларга етиб бориши учун хайрия жамғармаси ташкил этмоқчи бўлишганини қўшимча қилади суҳбатдошимиз:
-Ўш халқига, жабр кўрган ўзбегига бориб етса - шу бизнинг ютуғимиз. Шу биздан келган фойда. Бориб ўзимиз ёрдам бера олмасак. “Худога шукур, менинг уйимдагилар тинч экан” деб, мен уйимдагиларни етади олиб чиқиб кетишимга. Бошқаси нима қилади? Уйи куйганлар, жабр кўрганлар нима қилади? Шуларга ёрдам берайлик деб, беш-олтитамиз йиғилдик. Йиғилиб, эртага документларни юристларга бериб, тайинлаймиз. У ҳам бир ойни ичида йиғиларкан кўриниши, дейди Владивостокдаги ўшлик муҳожир Шуҳратбек Саиджамолов.
Ўш ва Жалолобод қирғини бошланганидан буён Буюк Британиядаги ўзбеклар томонидан икки самолёт инсонпарварлик ёрдами узатилди¸ дейди бу ёрдамни тўплашда иштирок этган Нодиржон Абдураҳмонов:
- Мана ҳозир давлат миқëсида Ўзбекистон - Қирғизистон шу юкларни Ўшнинг ўзига олиб бориш нимасини қараб чиқаëтган экан. Шунинг учун бу нарса ҳал бўлмагунча¸ Вазирлар Маҳкамаси бу нарсани ушлаб туради¸ деб айтишди¸ деди айни пайтда Лондонда инсонпарварлик ёрдамини йиғишда иштирок этаётган Нодиржон.
Унга кўра, бугун аксар ўшлик ўзбеклар инсонпарварлик ёрдами келмаётганидан шикоят қилаëтгани боис¸ ëрдамларни аниқ манзилга етказиш йўллари изланмоқда.
- Бизларга берилган тавсиялардан бири шу бўлдики¸ Қизил хоч билан алоқага киринглар¸ балки улар ëрдам бериши мумкин. Ҳозир бутун кучимизни юк йиғишдан зиëда пул маблағ йиғиб¸ ўша орқали Қирғизистоннинг ўзида у-бу ëрдам сотиб олиб уларга етказишни мўлжаллаб турибмиз. Агар ҳеч қайсиниси ўхшамайдиган бўлса¸ унда Ўзбекистоннинг ўзидан сотиб олиб бир амаллаб чегарадан кичкина партия қилиб ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир лагерлар ëпилди¸ деб кўпчилик гуманитар ташкилотлар минтақадан кетишди. Одамларнинг энг асосий эҳтиëжи энди бошланади ва уларга ëрдам берадиган ҳеч ким йўқ, дейди ўшлик ва жалолободлик ўзбекларга мунтазам ёрдамнинг муҳимлигини таъкидлай туриб Нодиржон Абдураҳмонов.
Швейцарияда яшаëтган ўзбекистонлик сиëсий муҳожир Сафар Бекжон Туркиядан ҳам инсонпарварлик ёрдами боргани¸ бироқ унинг ўшлик ўзбеклар қўлига етган-етмаганлиги гумон бўлиб қолганини айтади :
- Ëрдам уюштирган пайтимизда бир ҳафта олдин иккита самолëтда анча юк жўнатдик Туркиядан. У ерда бир рус аëли ташкилот қурди. Унинг номига берилади¸ деб умид қилдик. Лекин қирғизлар бермади уни. Қизил ярим ой жамияти берган ëрдамни давлатнинг ўзи олиб тарқатишга ҳаққи бор. Чунки номига бўлса ҳам давлат бор. Биз буни ўзимизнинг ëнимиздан чиқариб қўшимча юк сифатида жўнатдик. Уни ҳам олиб қўйган ҳозир. Афсус ўзбекларга бориб етмади. Рус бўлганлиги учун ҳеч бўлмаса уларга беришар ўзбекка бермаса¸ деб ўйлаган эдик¸ у русни ҳам қувиб юборди. Унга ҳам бермади. “Юк бизга келди. Бу ерда давлат бор. Давлат тарқатади” деб бермади, дейди Сафар Бекжон.
Шу пайтга қадар Япония, Европанинг қарийб барча давлатлари, АҚШ, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Россиядаги ўзбеклар Қирғизистон жанубида азият чекканларга ёрдам узатишди.
Қочқинлар Ўзбекистондан Ўш ва Жалолободга қайтишган бўлса-да, дунёнинг турли чеккаларида улар учун ëрдам йиғиш уринишларининг суръати пасаймагани айтилмоқда.