Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 20:58

Ўзбекистондан қайтган ярадорлар асосан уй шароитида даволанмоқда


Ўзбекистондан қайтарилган ярадорларнинг¸ асосан ўз маҳалла-кўйларидаги поликлиника ва врачларга мурожаат қилаëтгани айтилмоқда.
Ўзбекистондан қайтарилган ярадорларнинг¸ асосан ўз маҳалла-кўйларидаги поликлиника ва врачларга мурожаат қилаëтгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати кейинги уч кун давомида Андижон касалхоналарига ëтқизилган ўшлик ярадор ва бемор қочқинларни ҳам уйига қайтариб юборди. Тиббий ëрдамга муҳтожлар кўпининг¸ Қирғизистонга қайтгач¸ қўрқув туфайли уйида даволанаëтгани айтилмоқда.



Озодлик билан суҳбатда Ўш яқинидаги Наримон қишлоғида хизмат қилаëтган шифокор ўзи ишлайдиган касалхонага Ўзбекистондан қайтган ярадор қочқинлар келтирилганини тасдиқлади:

- Қочқинлар¸ оғир касаллар бизга келиб учради. Керакли консултацияни бериб жўнатдик яна.

Озодлик: Оғир бўлса ëтқизардингларку.

- Оғирлари ҳам бор¸ уже келишни бошлаяптида перевязка қилдиргани. Озгина йиринглаган¸ у-бу касаллар. “Агар касалингиз оғир бўлса¸ ëтинг шу ерга. Лечение қиламиз” деб маслаҳат бераяпмиз. Бизда тинч маҳалда тўлиб кетарди. Сабаби одамлар қўрқмасди. Одамлар бемалол келиб операция қилдирарди. Касаллар ҳозирча қўрқаяптими¸ билмайман¸ келмаяпти. Кўпроқ бизга иложи йўқлигидан келишаяпти одамлар. Шунинг ҳисобига оз. Яраланганлар оз¸ 7-10 та бор. Учта-тўрттаси амбулаторний. Келиб кетади.

Озодлик: Ўзбекистондаги қочқинлар орасида оғир касаллар ҳам бор эди шекилли.

- Уларни ҳали чиқармабди шекилли¸ келмаяпти. Мана шу ерда яшайдиганларнинг биттаси оғир касал билан ëтган экан. “Олиб келмадик ҳали” деди.

Озодлик: Андижонда ëтибдими?

- Ҳа.

Озодлик: Дори-дармон масаласи қандай бўлаяпти?

- Дори-дармон ҳозирча¸ Худога шукур¸ бор.

Озодлик:
Қаердан келаяпти дори-дармон?

- Қизил хоч дегани бор экан¸ халқаро Чегара билмас докторлар ташкилоти бор экан¸ шулар келди. Шулар бизга анча ëрдам берди. Даже инструмент ташлаб кетишди. Биринчи ëрдамга¸ тез ëрдам кўрсатишга етаяпти, дейди наримонлик шифокор.

Ўшнинг Турон шаҳарчасидаги тиббиёт пунктидаги ўз исмини ошкор этмаслигимизни сўраган шифокор мурожаат қилаётган беморлар орасида руҳий эзилганлар ҳам борлигини айтади.Ундан ташқари:

- Кўпчилик эркаклар кечалари постда туриб ерларда ëтиб юришгани учун ҳам кўпчилигининг бели шамоллаган¸ бели оғриган¸ почкаси шамоллаган. Шунақалар мурожаат қилаяпти.

Озодлик:
Сизнинг тиббиëт пунктингизга Ўзбекистондан қайтган беморлар мурожаат қилдими?

- Йўқ. Келганлар ўзларининг атрофидаги медпунктларга мурожаат қилиб¸ ўша ерда даволанишаяпти экан, деди Ўшнинг Турон шаҳарчасида ишлайдиган шифокор.

Ўш вилоятлараро қўшма касалхонаси раҳбари ўринбосари Темирқан Жарматованинг Озодликка айтишича, Ўзбекистондан қайтган ярадор беморлар асосан Ўшдаги икки касалхонага жойлаштирилган. Бир қисми шаҳар касалхонаси, иккинчи қисми Ўш вилоятлараро қўшма касалхонасига.

- Бугун 7 нафар беморни Дўстлик чегарасидан, Андижондан олиб келишди. Булардан тўрт нафари касалхонага ётқизилди. 30 июн куни 13 нафар касални фақат бизнинг касалхонага олиб келишди. Улардан 11 нафари Ўшдаги воқеаларда ярадор бўлганлар. Шулардан 4 нафари кечани ўзида ётқизилди, қолгани амбулатор даволанишга узатилди. Дори-дармонлар етарли, деди Ўш вилоятлараро қўшма касалхонаси раҳбари ўринбосари Темирқан Жарматова.

Дори-дармон танқислиги йўқлигини айтган Жарматовага кўра, дорилар¸ биринчи навбатда¸ Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилмоқда. Ундан ташқари Ҳалқаро Қизил хоч ташкилоти, ЮНИСЕФ ташкилоти ҳам Ўшдаги касалхоналарга дори-дармон, тиббиёт ускуналарини етказиб берган.

Ўшнинг Амир Темур шаҳарчасидаги поликлиника бош шифокори Эркин Собитов¸ ўз поликлиникасидаги врачларнинг кунига 120 тадан 200 нафаргача бемор қабул қилаётганини айтади.

- Ҳозирги вазиятда бизга тушиб келаëтганлар орасида яна битта-иккита травмалар билан келишаяпти шаҳардан. Калтак еганлар бўлиб қолаяпти. Мелкий хулиганларнинг иши деб баҳолаяпмиз биз, дейди бош врач Эркин Собитов.

Айни пайтда Амир Темур шаҳарчасидаги мазкур поликлиникада "Чегара билмас шифокорлар" халқаро ташкилотининг уч нафар ҳам мутахассиси ишламоқда. Дори-дармон борасида энг катта ёрдамни Халқаро Қизил хоч ташкилоти берди, дейди бош ҳаким Эркин Собитов. Бу шифокор ҳам ўз раҳбарлик қилаётган поликлиникага Ўзбекистондан қайтган ярадорлар мурожаат қилганини айтади.

- Ўқ қуролларидан жароҳат олганлар ҳам бор. Ҳаммаси регистрация бўлиб ўтишди¸ Қирғизистон ҳукумати комиссиялари¸ нималари орқали. Улар бу ерда перевязка¸ антибиотикларни олмаганларга антибиотикларни давом эттираяпмиз. Фақат ўзбек миллатига хос бўлгани учун фақат бизга мурожаат қилишаяптида. Пастга мурожаат қилишга улар қўрқяптими ëки бўлмаса боргани хавфли деб тушунишаяптими¸ асосан бизга мурожаатда. Ўзимизнинг участкадан ташқари тинчлик замонидаги территориямиздан ташқари Моди тарафдан бўлиб қолса¸ Фурқат тарафдан бўлиб қолса ëки мана бу вилоят касалхонаси атрофидаги маҳаллаларданми – ҳаммаси бизга мурожаат қилишаяптида. Шунинг учун уч ойга деб берилган дориларимиз уч ойга етмайди¸ деб баҳолайман. Ҳозир бизга иложи бўлса¸ яна врачлар керак бўлаяпти, дейди тиббиёт мутахассисларига муҳтожлигини алоҳида таъкидлаган ўшлик шифокор Эркин Собитов.
XS
SM
MD
LG