Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:17

Қирғизистонда янги Конституция кучга кирди


Қирғизистонда 27 июн куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумнинг расмий натижалари эълон қилинди.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Ақилбек Сариевнинг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, якшанба кунги референдумда қатнашган сайловчиларнинг 90,55 фоизи янги конституцияни ёқлаб овоз берганлар.

Ақилбек Сариевнинг билдиришича, 27 июн куни ўтказилган референдум натижаларига мувофиқ, Қирғизистонда янги конституция бугундан бошлаб кучга кирди.

Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевани қасамёдга келтириш маросимининг 3 куни ортиқча тантаналарсиз пойтахт Бишкекда ўтказилиши кутилмоқда.

Янги конституцияга мувофиқ, Қирғизистон парламент бошқарувидаги мамлакатга айланади. Парламент сайловларининг эса мамлакатда жорий йилнинг 10 октябр куни ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG