Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева мамлакат жанубида тартиб сақлашда ёрдамлашиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўз қуролсиз полиция ходимларини Қирғизистонга жўнатажагини маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда 50 нафар халқаро полиция ходимини Ўш шаҳрига жўнатиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган Ўтунбаева халқаро полиция кучлари мандати чекланган бўлишини айтди.
- Ушбу (халқаро полиция) кучлар(и) бу ерда вақтинча, чекланган муддатда, тўрт ой давомида ишлайди. Биз Ўш шаҳрини қайта тикламоқчимиз. Масалан, улар Ўш шаҳрида хавфсизликни таъминлаш учун керак. Улар қуролсиз бўлади, деди Роза Ўтунбаева.
Айни пайтда, бугун Ўш шаҳрига борган Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари ўтган ой Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини яна бир карра такрорлади.
Гуидо Вестервелле ва Бернард Кушнер Қирғизистон жанубидаги вазият билан яқиндан танишиш ва ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик Алмати учрашувида қатнашиш учун минтақага сафар қилмоқда.