Қозоғистон қўшни Қирғизистон жанубига халқаро полиция миссиясини киритишга оид режанинг ЕХҲТга аъзо давлатлар томонидан тез орада расман маъқулланишига умид қилмоқда.
- Бугун Қирғизистон ҳукумати талаби билан Полиция консултатив гуруҳини яқин фурсат ичида Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига киритиш юзасидан қарор қабул қилиш жараёнини ниҳоясига етказмоқдамиз. Қирғизистондаги нотинч вазият нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки минтақадан ташқарида жойлашган давлатларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев.