Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Омскда ўзбек муҳожирлари қўлга олинди


Омск вилоятининг Ростовка шаҳарчасида милиция ходимлари томонидан олиб борилган «Ҳуқуқий тартибот- Мигрант» амалиёти давомида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Уларнинг уч нафари кўчада, қолган 8 киши эса қурилиш майдончаларидан бирида ушланган. Ўзбекистонлик муҳожирларнинг учтасида қайд ҳужжатлари бўлмаган. Қўлга олинганларнинг барчаси маҳаллий милиция бўлимига олиб борилган ва улардан бармоқ излари олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг Омск вилоятида содир этилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
XS
SM
MD
LG