Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

ЕХҲТ ўз полициячиларини Қирғизистонга юборади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти халқаро полиция миссиясини кечиктирмасдан Қирғизистон жанубига юборишга розилик берди.

Полиция маслаҳатчилар гуруҳи қирғиз расмийларига мамлакат жанубидаги этник гуруҳ вакиллари ўртасида юзага чиққан кескинликни юмшатиш кўмаклаши, қирғиз милициясига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатади.

Бишкек расмийлари билан эришилган дастлабки келишувга мувофиқ Қирғизистон жанубига 52 кишидан иборат полиция гуруҳи юборилади. Халқаро полициячиларда ҳеч қандай қурол бўлмайди ва уларнинг ваколатлари чеклангандир.

Хабарларга кўра, халқаро полиция миссияси тўрт ойга Қирғизистон жанубига жойлаштирилади ва кейинчалик миссия муддати яна узайтирилиши мумкин.


XS
SM
MD
LG