Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:18

Осиё тараққиёт банки Қирғизистон жанубини тиклашга пул беради


Осиё тараққиёт банки Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида июн ойида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида вайрон қилинган хонадонларни қайта тиклаш ишлари учун 145 миллион доллар ажратади.

Бу ҳақда Ўш шаҳар мэри ўринбосари Собиров Осиё тараққиёт банкининг Қирғизистондаги вакили Ван Лу билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

Хабарларга кўра, ажратиладиган пулларнинг 45 фоизи грант ва қолган 55 фоизи кредит сифатида Қирғизистонга берилади.

Июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида аҳоли хонадонлари, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва ҳукумат идоралари ёқиб юборилди.

БМТ қошидаги UNOSAT тадқиқот институти спутник орқали олиб борган текширув ишлари натижасида биргина Ўш шаҳри марказида 1807 та хонадонга шикаст етказилгани, улардан 1749 тасининг вайрон қилингани¸ 58тасининг тўлиқ вайрон қилинганини эълон қилди.

Мустақил манбаларга кўра, биргина Ўш шаҳрининг ўзида 3000 га яқин хонадон вайрон қилинган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG