Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

ЮНЕСКО Ўшдаги ўзбек маҳаллаларини маданий мерос деб топди


- Ўшдаги Сулаймон тоғига туташ ўзбек маҳаллаларини БМТ қошидаги ЮНЕСКО ташкилоти 2009 йилда қилинган хулосага кўра, маданий мероснинг бир қисми деб топди, дея хабар тарқатди EurasiaNet.org ташкилоти.

Июн ойида Ўш шаҳрида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида асосан ўзбек маҳаллалари вайрон қилинган эди.
EurasiaNet.org хабарида айтилишича, Қирғизистон ҳукумати маданий мерос мақомини олиш учун ЮНЕСКОга йўллаган аризасида Сулаймон тоғи ва унга туташ бўлган ҳудудларни ҳимоя қилишга ваъда берган.

Июн ойидаги қирғиндан сўнг Ўш шаҳар мэри вайрон қилинган хонадонлар ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш истагида. Бироқ EurasiaNet.org ташкилотига кўра, янги уйлар Сулаймон тоғи атрофида қурилгудек бўлса, Қирғизистон томони ЮНЕСКО билан эришилган келишув шартларини қўпол равишда бузган бўлади.
XS
SM
MD
LG