Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:27

Бишкек ташқарисига тўпланган оломон тарқатиб юборилди


Қирғизистон хавфсизлик кучлари Бишкек ташқарисига тўпланган Урмат Барқтабасов тарафдорларини тарқатиб юборди.

Озодлик радиоси мухбирига кўра, хавфсизлик кучлари оломонни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин гранаталаридан фойдаланган.

"Мекен туу" партияси раҳбари Урмат Барқтабасовнинг 600дан ортиқ тарафдори Бишкекда қурултой ўтказишни режалалаган эди. Бироқ хавфсизлик кучлари намойишчиларни Бишкек ташқарисида тўхтатиб, уларнинг пойтахтга ўтишига тўсқинлик қилди.

Бундан бир оз аввал эса Урмат Барқтабасовни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилди. Айни пайтда қирғиз хавфсизлик кучларининг Барқтабасов беркинаётган ҳудудни қуршовга олгани хабар қилинди.


XS
SM
MD
LG