Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Россияда муҳожирлар жиноятчилиги камаймоқда


Федерал миграция хизмати тарқатган маълумотга кўра, Россияда чет эл муҳожирлари орасида жиноятчиликнинг камайгани кузатилган.

- 2010 йил давомида Россияда чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятчиликлар 4 дан 3,5 фоизга камайган, деди Миграция хизматининг ижтимоий алоқалар бўйича раҳбари Константин Полторанин.

Миграция хизмати расмийси Россияда муҳожирлар орасида жиноятчилик ҳолатларининг камайиб боришини биринчи навбатда миграция патентининг жорий қилингани ва миграция қонунларини бузганларга катта миқдордаги жарима тўловлари киритилгани билан изоҳлайди.

Айни пайтда, Иркутск миграция хизмати олиб борган кузатувларга кўра, қурувчилик соҳасида ишлаётган меҳнат муҳожирлари орасида жиноятчиликка қўл урадиганларнинг камлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG