Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:01

Ўзбекистонлик муҳожирлар ўз бригадирини отиб ташлаганликда гумонланмоқда.


Волгоградда душанбага ўтар кечаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожири отиб кетилди. Волгоград вилояти прокуратурасининг тергов бошқармаси тарқатган хабарга кўра, шаҳарнинг Серафимовический туманидаги шахсий хонадонлардан бирида 1970 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси отиб кетилган.

- Уч ўқ билан отиб кетилган бу эркакдан ташқари, уйда яна 10 ўзбекистонлик истиқомат қилиб келган,- деди прокуратура ходими.

Унинг сўзларига кўра, барча меҳнат муҳожирларининг хужжатлари жойида эканлиги аниқланган. Қизиғи, ўқ овозини ҳеч ким эшитмаган.

Россия Федерацияси Жиноят Кодекси 105 моддасининг 1 банди (қасддан қотиллик содир этиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Воқеа жойида Россия Бош прокуратураси Тергов Қўмитасининг махсус оператив гуруҳи тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG