Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:23

Ахлат қутисига ташланган мушук


Британиянинг Ковентри шаҳри турғуни 45 ëшар Мери Бейл хоним кўчадан ўтиб кетаëтиб Лола лақабли тўрт яшар тарғил мушукни думидан ушлаб аҳлат қутисига ташлаб юборди.

Мушук 15 соат аҳлат қутиси ичида миëвлаб ўтирди. Ниҳоят унинг фарëди эгаси Даррил Ман қулоғига етиб борди. Мушукнинг эгаси бу воқеага аниқлик киритиш учун кузатув камерасидаги тасмани диққат билан кўриб чиқди.

Кузатув камерасида акс этган бу тасвир мушук эгасини даҳшатга солди. Мушук соҳиби жониворни озорлаган хоним устидан полицияга арз қилди.

Кузатув камерасидаги тасвирлар Британия матбуотига чиқди ва интернетда зудлик билан тарқалди. Биргина Facebook ни ўзида бу тасвирни ярим кун ичида 18 минг киши кўрди.

Британиялик мушукпарварлар жониворга озор берган хонимга таҳдид қилаëтгани ҳам маълум бўлди.

Мухбирлар саволига жавоб берган Мери Бейл хоним "Нега шунча шовқин¸ бор йўғи бир мушук эканку" деб жавоб қайтарди.

XS
SM
MD
LG