Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:59

Тожикистон: ҳижобли аёл бозорга киритилмайди


ХЎжандлик аёллар ҳижобга қарши амалдорларга қарши чиқмоқда.
ХЎжандлик аёллар ҳижобга қарши амалдорларга қарши чиқмоқда.

Тожикистонда ҳижоб кийган аёлларни савдо қилишлари таъқиқланмоқда. Мамлакатнинг Хатлон ва Сўғд вилоятлари аёллари маҳаллий ҳукуматнинг бу қароридан норозилик билдиришмоқда. Қўрғонтепа шаҳрида эса уч юзга яқин тижоратчи аёл намойиш ўтказиб, Тожикистон президенти номига мактуб йўллашди.

Қўрғонтепа шаҳарида жойлашган учта бозорда бугун савдо қилаётган аёлларни деярли учратмайсиз. Шаҳар маъмурияти қарори билан ҳижоб кийган аёллар савдо қилишдан маҳрум этилди. Амалдорларнинг бундай қароридан норозилик билдирган аёллар республика президенти ва Олий судга шикоят аризаси ёзишди.

- Шаҳар раҳбарлари бизнинг ҳуқуқларимизни бузишмоқда. Республиканинг бирорта Қонунида фуқаролар қандай кийим кийиши аниқ белгиланмаган. Чунки кийим - кечакни ҳар бир инсоннинг ўзи, ўз дидига қараб танлайди.Лекин амалдорлар буни тушунишмаяпти. Шунинг учун биз - тижоратчи аёллар бозор олдида йиғилиб, ҳукуматнинг бу қарорига норозилик билдирдик. Республика президенти Имомали Рахмонга мактуб йўлладик, - дейди ўзини Муаззама деб таништирган аёл.

Тожикистон Ислом ўйғониш партиясининг Сўғд вилоятидаги бўлими вакили Хафиза Содиқованинг айтишича, бундай қарорни диндорларга тазйиқ сифатида баҳолаш мумкин.

- Сўнгги бир йил давомида республикада мусулмонларга тазийиқ жуда кучайди. Айниқса ҳижобли аёллар, хусусан мактаб ўқувчиларимизга кун йўқ. Вилоятдаги барча туманлардаги ота - оналар фарзандлари ҳижоб кийганаликлари учун уларни макатабга қўйишмаётганлиги ҳақида арз шикоят килишмоқда. Биз демократик давлат қуряпмизми ёки янаСССРга қайтиб боряпмизми? Ахир кийим кийиш ҳар кимнинг ихтиёрику,-дейди Хафиза Содиқова.

Қўрғонтепа шаҳар бозорлар бошқармаси вакиллари эса , бу қарор юқоридан келганини айтишди.Уларнинг гапларига қараганда, аёллар тожик миллатига ёт бўлган кийимларни кийишмоқда.

- Шаҳар раиси бозорларни айланиб чиқиб, мажлис чақиртирди. Бозорларда савдо қилаётган аёлларнинг аксарияти ҳижоб кийганлигига урғу берди.

“Аёлларимиз кийган кийимлар тожик миллатига ёт бўлган кийимлардир. Бу исломий кийимлар ва бошқа хорижий давлатларга тақлид қилишдан бошқа нарса эмас. Бугундан бошлаб ҳижоб кийган аёллар савдо қилишларига йўл қўйилмасин. Зеро тижорат билан шуғулланаётган савдогар аёллар харидорлардан фарқ қилиб туришлари керак», деди. Бизга буйруқ берилди, биз бажараяпмиз, - дейди бозорлар бошқармаси вакили Ҳайдарали Шерхон.

Маҳаллий таҳлилчи Аббосзода Умарнинг фикрича ҳар бир киши ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши талаби билан чиқишидан олдин, у ёки бу масала моҳиятини чуқур билмоғи лозим.

- Аслида маҳаллий ҳукмат қарори мамлакат Бош қонунига зиддир.Улар қонунни бузиш билан бирга инсон ҳуқуларини поймол қилишмоқда.Чунки Бош қонунда фуқароларни ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд. Бошқа томондан хотин - қизларимизнинг ҳам рафторлари унчалик тўғри эмас. Чунки Тожикистон республикаси Ислом давлати эмас. Ниҳоят, ҳижоб аслида тожику узбекларнинг миллий кийими ҳам эмас, - дейди таҳлилчи.

Таҳлилчининг сўзларига кўра, биринчи навбатда ўз миллий кийим -кечакларимизни аниқ қилиб олишимиз лозим. Тожику ўзбекларнинг бугунги миллий кийимлари нимадан иборат? Мана шундан кейингина ҳукумат раҳбарларига талаблар билан чиқиш мумкин.
XS
SM
MD
LG