Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:03

Хўжанддаги портлаш учун масъулиятни "Ансоруллоҳ Жамоати" ўз зиммасига олди



Ўтган ҳафта Тожикистоннинг Сўғд вилоятида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати учун масъулиятни шу пайтгача номаълум бўлган гуруҳ ўз зиммасига олди.

Ўзини "Ансоруллоҳ Жамоати", деб атаётган гуруҳ тарқатган баёнотда 3 сентябр куни Хўжанд марказидаги Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси минтақавий бўлими худудида содир этилган портлаш учун масъул эканiни иддао қилади.

Мазкур ҳужум Тожикистон хукумати томонiдан мусулмонларга нисбатан олиб бораётган репрессив сиёсатга жавобдир.

"Ушбу амалиётни, ўша ердаги мусулмон биродарларимизга зиён етказмаслик чораларини кўрган қахрамонимиз Амонуллоҳ амалга оширди", дейилади ўзини "Ансоруллоҳ Жамоати", деб атаётган гуруҳ баёнотида.

Баёнотда шунингдек, 50 нафар милиция вакили ҳалок этилгани, Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси минтақавий бўлими биносининг тамоман вайрон этилгани ҳам иддао қилинган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси ушбу ҳужум учун Марказий Oсиё давлатларига қарши жиҳод эълон қилган Ўзбекистон исломий ҳаракати масъул эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG